“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Юк–пассажир қурилиш кўтаргичлари
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Юк ортиш машиналари Таянч иборалар
- Автоюклагичлар.
Юк–пассажир қурилиш кўтаргичлари. Баланд биноларни қуришда юк ва одамларни ташийдиган кўтаргичлар ишлатилади. Бу кўтаргичлар 0,5–1,0 т. юкни 30 қават (100 м) баландликкача олиб чиқади. Юк–пассажир кўтаргичларни лифтлардан фарқи шундан иборатки, лифтда кабина шахтанинг ички қисмига жойлашган бўлса, юк–пассажир кўтаргичларда кабина кўтаргичнинг ташқи қисмига жойлашган бўлади.
Юк–пассажир кўтаргичлар (3.4–расм) мачта 1, мачтанинг тепа қисмига ўрнатилган йўналтирувчи блок 4, кўтарувчи кареткалар ўрнатилган кабина 5, блок 6 ва стрела 3 орқали ўтадиган пўлат арқонга осилган мувозанатловчи юк 2 дан иборат. Кўтаргич кабинаси одамларни ва қурилиш материалларини туширишда хавфсизликни таoминловчи майдонча ва чегаралагичлар билан таoминланади. Ҳамма қурилиш кўтаргичлари Давлат техник назоратининг фойдаланиш ва тузилиш қоидалари асосида бажарилади. Уларга ушлагичлар, чегаралагичларни тезлигини белгиловчи узатгичлар ва сигнал берувчи мосламалар ўрнатилади. Кўтаргични ишга туширишга қадар у Давлат техник назорати ҳисобидан ўтади ва расмийлаштирилади. 3.3. Юк ортиш машиналари Таянч иборалар : Автоюклагичлар, ички ёнув двигателли, электродвигатели, аккумуляторли, бир чумичли, сочилувчан ва донали, олд томондан юклагич, ярим бурилувчи юклагич Юк ортиш–тушириш машиналар сочилувчан, майда бўлакли ва донали юкларни қурилиш майдонида омборларга ортиш–тушириш ишларини бажаришда қўлланилади. Юклагичлар узлуксиз ва даврий ишлайдиган, юриш қисмининг тузилиши бўйича гусеницали ва ьилдиракли бўлади. Улар автомобиллар, тракторлар ва шатакловчилар базасида ишлаб чиқарилади. Юкларни ортиш–тушириш машиналари бажарадиган вазифасига кўра икки хил бўлади: донали юклар учун ортиш––тушириш автомобиллари, сочилувчан материалларни учун бир ёки кўп чўмичли юклагичлар. Автоюклагичлар. Автомобилp базасида ишлаб чиқариладиган автоюклагич юк билан ҳаракатланиш тезлиги 1,5–2 км/соат, юксиз эса 40 км/соат. Автоюклагичлар 1,55 т юк кўтара олади. Автоюклагичнинг ички ёнув двигателли, электродвигателли ва аккумуляторли турлари мавжуд. Автоюклагичда қуйидаги алмаштириладиган ишчи қисмлари бор; паншаха, қамрагич, чўмич, грейфер, кран стреласи ва хоказо. Булар кўпинча юк автомобиллари узеллари асосида тайёрланилади ва автоюклагичлар дейилади. Паншахали автоюклагич (3.5, а–расм) юриш қисмида раманинг олдинги 12 ва орқа 11 кўприкларига ўрнатилган бўлади. Бу юклагичларнинг бошқа автомобиллардан фарқи бошқарувчи ьилдирак машинанинг орқасида бўлади, бу машинанинг ўтувчанлиги, манёврлилигини оширади. Етакловчи кўприкда, қўш ьилдираклар жойлаштирилган бўлиб, бунга асосий сабаб юк кўтаришда кўприкка юк кўп тушади, бу машинанинг олд қисми ҳисобланадн. Автоюклагичнинг ва кўтариш қисми (3.5,б–расм) вертикал рамага ўрнатилган шарнирли рама 2, ички қўзьалувчан рама 4, каретка 8 ва қамров паншахаси 5 дан иборат. Юкларни турьун кўтариб тушириш учун ьилдиракли цилиндрлар ёрдамида юкни кўтарувчи рама вертикал ўққа нисбатан 12–16 олдинга ва 3–4 орқага эгилиши мумкин. Қўзьалувчи рама гидравлик цилиндр 1 таoсирида юқорига ва пастга ҳаракатланади. Цилиндр пастидаги кўндаланг рамага таянади. Поршенp 3 ва шток 10 юқоридаги қўзьалувчи рама 6 га маъкамланган. Салт юрувчи занжирли полиспаста билан юкли каретка бир вақтда ҳаракатланади. Юқоридаги ҳаракатланувчи рама 6 га занжир 9 ва юлдузча 7 ўрнатилган. Занжирнинг бир учи юк кўтарувчи каретага маъкамланган, бу эса гидроцилиндр штокига нисбатан юкли карета икки баравар тез ҳаракатланишини таoминлайди. Насос орқали суюқлик юзига таoсир этилган босим кучи цилиндрдаги штокни илгарилама ҳаракат қилишини таoминлайди. Автоюклагичлар 3–5 т оьирликдаги юкларни 6 м баландликка кўтаради. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling