“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мачтали юк кўтаргичлар.
3.2. Кўтаргичлар
Таянч иборалар: Мачтали, таянч рамали, блок, каретка, юк майдончаси, чигир, пассажжир, баландлик, хавсизлик, материал, харакат, курилиш, конструкция. Қурилиш кўтаргичлари биноларни пардозлаш ва таoмирлаш ишларини олиб боришда қурилиш материаллари, одамларни юқори қаватларга кўтаришда ишлатилади. Қурилиш кўтаргичлари маъкамланган йўналтирувчи металл рейкаларда тик ва қияроқ ҳаракат қилиб, унга жойлашган майдончалар ёки кабиналар ичида юкни кўтаради ёки туширади. Қурилиш кўтаргичлари бажарадиган вазифасига қараб юк ва одам кўтарадиган кўтаргичларига, конструкциясига қараб эса мачтали ва шахтали кўтаргичларга бўлинади. Мачтали юк кўтаргичлар. Уларни қурилаётган бинонинг ташқарисига ўрнатилади. Кўтаргич (3.3–расм) қуйидаги асосий йиьма қисмлардан: таянч рамаси 1, мачта–йўналтирувчи блоклари 4, каретка 6, юк майдончаси 7, электрореверсив чиьир 3 ва электр қурилмалар 2 дан иборат. Юк майдончаси мачтага маъкамланган йўналтирувчи рейкалар бўйлаб кўтарилади. Юк майдончасини кўтарувчи электрореверсив чиьир арқони йўналтирувчи блоклар 8 орқали ва мачта юқорисидаги блоклардан ўтиб барабанга ўралади. Мачтанинг баландлиги 10 метрдан ортиқ бўлганда у бино деворига таянч 5 лар орқали маъкамланади. Таянч рамани енгил ҳаракат қилиши ва қўлда силжитиш учун пневматик ьилдираклар билан жихозланади. Кўтаргичларни ўрнатганда уларни юк платформалари деразаларнинг очиқ жойларига тўьри келиши ва асоси бинога перпендикуляр ъолатда бўлиши керак. Юк кўтариш баландлиги 17 м ва ундан ортиқ бўлганда, кўтаргичлар бахтсиз ъодисаларни олдини олиш мақсадида чиқувчи майдонча 10 билан таoминланади. Бу майдончалар юкни силжитиш учун махсус юритма 9 билан жихозланган. Кўтаргичларга маoлум бир баландликдан кейин ўзини тўхтатиш учун махсус мослама ўрнатилади. Бундан ташқари пўлат арқонлар узилиб кетганда ёки кўтаргич тушиб кетишини олдини олиш мақсадида автоматик ушлагичлар ўрнатилади. Кабинани эркин тушиш йўли ушлагичнинг бошланьич ҳаракатидан 250 мм дан ошмаслиги керак. Кабина тушиш йўлини секинлашиш ва бутунлай тўхташи ушлагичлар тезлиги ва турига боьлиқ. Кўтаргичнинг айрим конструкцияларида ушлагичнинг йўли 100 мм дан ошмайди. Умумий мақсадда ишлатиладиган мачтали юк кўтаргичлар 0,3–0,5 т юкни 16 қаватгача кўтаради ва улар эшик ёки дераза ўринларидан юкни бино ичига қабул қилиб оладиган қилиб ўрнатилади. Қурилиш амалиётида баланд бинолар қурилишида 1,6 тоннагача юкни кўтара оладиган ва 200 метр баландликкача олиб чиқадиган кўтаргичлар ишлатилади. Пўлат арқонсиз кўтаргичлар ҳам қурилишда кенг қўлланилади. Улар бир ёки бир неча устунли мачталардан иборат, бўлиб тишли пўлат рейкалар тик ъолда мачтага маъкамланган бўлади. Платформага маъкамланган тишли шестреня пўлат тишли рейка бўйлаб ҳаракат қилади. 3.4–расм. Мачтали юк–пассажир кўтаргичи. а – умумий кўриниш; б – арқон ўраш схемаси. 1 – мачта; 2 – мувозанатловчи юк; 3 – стрела; 4 – блок; 5 – кабина; 6 – шкив. 3.3–расм. Мачтали юк кўтаргич. а – кўтаргич схемаси; б – платформани кўтариш механизми схемаси; в – силжиш майдони. 1 – рама; 2 – электр жихозлари; 3 – лектрореверсив чиьир; 4 – мачта; 5 – таянч; 6 – каретка; 7 – юк платформаси; 8 – блок; 9 – юритма; 10 – майдонча. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling