3.6 – расм. Бир чўмичли олдидан юкловчи юклагич
3.7 – расм. Юклагич кинематик схемаси
Ярим бурилувчи юклагичлар. Ярим бурилувчи юклагичларнинг фронтал юклагичлардан афзаллиги шундаки, бу машиналар юкларни олд томонидан ва икки ён томонига 90 бурчакка бурилиши билан юкларни ортади (13–расм). Бу юклагич бурилиши учун кетган вақтни тежаб қолади ва бинолар ичида ҳамда оралиқларда ишлаш учун қулай.
Ярим бурилувчи юклагичнинг олди томонидан юклагичдан фарқи, машина бурилувчи платформа 1 га жойлашган бўлади, рама эса бурилувчи таянч 2 қурилмага ўрнатилади ва у машина базасининг юрувчи рамаси 3 га таяниб туради.
Бурилувчи платформа айланма ҳаракатни горизонтал жойлашган икки гидроцилиндр 4 дан олади. Бурилувчи платформадаги айланувчи юлдузча 6 билан занжир 5 ни боьлаб туради, занжирнинг учи шток 4 билан биргаликда маъкамланган. Ярим бурилувчи юклагич ишчи қисмини, яoни якка чўмични бошқа турдаги мослама билан алмаштириш мумкин. Сочилувчан материаллар учун юклагичларнинг техник иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
, (3.8) ,
бу ерда: q – чўмич хажми, м3; kтўл – чўмичли тўлдириш коэффициенти; kюм – материални юмшатиш коэффиценти; kш – иш бажарилишидаги шароит коэффициенти (kш = 0,850,90); tц – ишнинг бир даври учун кетган вақт, сек.
Давр давомийлиги деб – чўмични материал билан тўлдириб, чўмични транспорт воситасига элтиш, юк билан йўлни ўтиш, юкни чўмичдан тушириш, бурилишлар ва чўмични олдинги ъолатига келтириш учун кетган вақтлар йиьиндисига айтилади.
3.8–расм. Ярим бурилувчи бир чўмичли юклагич.
а– конструктив схемаси; б– айланувчи механизмни кинематик схемаси.
Донали материаллар учун юклагичларнинг техник иш унумдорлиги:
м3/соат, (3.9)
бу ерда: G – юклагичнинг юк кўтарувчанлик қобилияти, т .
Юклагичларнинг техник иш унумдорлиги машинанинг қувватига, тезлигига, ковшнинг ҳажмига ва бошқа параметрларга боьлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |