“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Юк силжишини дастурли бошқариш
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
16.3. Юк силжишини дастурли бошқариш
Машинистга келаётган ахборотларни камайтириш усулларидан бири берилган дастурга автоматик бошқариш мажмуасини ишлаб чиқишдир. Замонавий технологик жараёнлар иш шароитига боьлиқ равишда ўз программасини ўзгартира оладиган автоматик бошқариш мажмуаларини талаб қилади. Бунинг учун программа фақат вақт функцияси сифатида берилиши керак. Минорали кранларни автоматик бошқарилганда, унинг ёрдами билан юклар автоматик адрес орқали айтилган жойга боради. Минорали кранни радиостанциялашган дастурли бошқариш мажмуаси РПУ-2Г ни кўриб ўтамиз. У кранни бевосита иш олиб борилаётган жойдан бошқариш ва юкни берилган траектория орқали олиб боришни таoминлайди. Мажмуа дастурли ва масофадан бошқариши мумкин. Краннинг илмоьи бошқариш обoекти бўлиб, унинг холатини координаталари X,H,V, билан белгиланади. X - краннинг кран йўлидаги холати; Н,V, кран илмоьининг мувофиқ равишда баландлик, илмоқ учиши ва стрела бурилиши бўйича координаталар. Бу мажмуадан фойдаланишда қурилиш майдонидаги кран ости йўллари икки зонага бўлинади. "Иншоот" ва "Омбор","Иншоот" зонаси ўз навбатида 8 участкага "Омбор" зонаси эса 4 га бўлинади (64 расм). Бунинг натижасида мажмуага юк олиб борувчи ун икки дона манзилгох бериш мумкин. Мажмуа 100 метр масофада 37 буйруқни бериши ва қабул қилиб олиш мумкин. Бошқарув пултидан кранга радиоалоқа ўрнатилган. Кран илмоьининг холати координаталари ҳақидаги ахборот туташмасиз датчик БК-К орқали олинади. Бу датчик краннинг ва қурилиш майдонининг турли жойларига қуйилади. Мажмуанинг тузилиши схемаси 64,б расмда берилган. Мажмуа таркибига қуйидагилар киради: иккита бошқариш пулти бошқарув буйрукларини шаклланишини таoминловчи кранни ижрочи механизмлари билан алоқани ва бошқариш буйрукларини кодлаштиришни таoминловчи икки радиостанцияли қабул қилиш қурилмаси; берилган дастур бўйича юкни силжишини таoминловчи дастурли қурилма; илмокни турган жойини ва тақиқланган жойни аниқловчи датчиклар, программали бошқаришда юкни қайси участкага тегишли эканини кўрсатувчи иккита рангли табло. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling