“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
- расм. Минорали кранни масофадан дастурли бошқариш
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
16.4 - расм. Минорали кранни масофадан дастурли бошқариш
а- кран хизмат кўрсатадиган зона ва участкалар; б- бошқариш тизими структура схемаси; в - буриш механизмини дастурли бошқариш блок -схемаси; г - қайта ишлаб чиқариш блок-схемаси; -дастурдаги координаталар; - эталон сигнал. Мажмуа кранни икки постли бошқарилишини амалга оширади. Бунда ПМ бошқариш пулpтидан "Иншоот" зонасига, ПТ-пулpтидан эса факат "Омбор" зонасига буйрук бериш мумкин: Керак бўлиб қолганда мажмуа иши биргина ПМ пулpтидан бошқариш мумкин. Бошқариш буйруклари бошқариш пулpтида бошқариш калитлари орқали шакллантирилади. Операторни технологик жараён кетма-кетлигида хато қилишни олдини олиш мақсадида шаклланган буйруклар аввал хотирага ёзилади ва технологик кетма-кетликда мажмуага берилади. Қабул қилувчи кодсизлантирувчи қурилма таркибига кранни дастур бўйича бошқарганда механизмлар теккис тезлантирувчи тезланиш блоки ва кран занжиридаги электрни коммутацияловчи блокдан иборат. Дастурли қурилма юкни зонадан зонага тақиқланган зонага кирмасдан керакли жойга кўчиради. Рангли таблода кран двигателларининг ишлаши индексацияланади силжиш "Олдинга-орқага", бурилиш "чапга-ўнга", кўтариш "юқорига-пастга" Мажмуа дастурли бошқаришда турли хил иш циклларини бажаради. Илмоқни бурилиш ва учиш механизмни дастурли бошқариш қурилмаси магнит тасмани бошқариш стенди, релpсли блок ва холат датчигини келиштирувчидан иборат. Ижрочи механизмлар тўхтатгич, контакторли стенд ва тезлатиш релpси билан жихозланган. Бошқаришнинг бундай мажмуаларида буйруқ сигнали сифатида келишиш сигналидан фойдаланилади. Келишиш сигнали магнит тасмаси сигнали билан тескари алоқа сигнали ўртасидаги фаза бурчак ъосил бўлишидан юзага келади. Дастурли бошқариш блок схемаси тартибида ишлаши 89,в расмда келтирилган. Бу тартибда кран назоратчи билан бошқарилади. Селсин датчик 4 га кучайтиргич 3 фазоделител 2 да олдиндан кучайтирилган эталон сигнал генератор 1 дан келади. Селсин роторнинг ўрамидан блоклар 5-8 ёрдамида моделлаштирилган ишчи сигнал олинади. Ишчи сигналлар эталони билан -бирга магнит тасмага ёзилади. Ишлаб чиқариш тартибида ишчи ва эталон сигналлар кучаяди. Генератордаги эталон сигнал фаза бўлувчи 2 да ўзгаради, кучайтиргич 3 да кучаяди ва холат датчиги 4 га узатилади. Сигнал датчикдан дискриминатор 6 ни бир киришига ўтади. Дискриминатор 6 ни бошқа киришига кучайтиргич орқали магнит тасмадан келган ишчи сигнал берилади Дискриминаторда сигнал солиштирилади, агарда сигналларда келишмовчилик бўлса, дискриминатор чиқишида узлуксиз сигнал ъосил бўлади ва у бир неча даражага бўлинади. Келишмовчиликнинг даражасига қараб туриб релpсли блок у ёки бу ҳаракатни амалга оширади ёки тўхтатгични ишга туширади. Кранларни автоматик бошқариш мажмуаси уларни юкланган даражасини, унумдорлигини ва бузуклигини оператив аниқлашга имкон беради. Бундай хисобга олувчи мустақил мажмуалар бажарилган иш таннархи пасайишига ва унумдорликни оширишга олиб келади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling