«технологик машиналар ва жихозлар» йуналиши талабалари учун кон машиналари ва жихозлари фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet3/5
Sana23.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1383309
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-маъруза

КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Тебраниш сўндирувчи пружинали қурилма бурғуловчи машинистни тебранишдан химоя қилишга мўлжалланган. У рукоят 1 ва иккита труба 2 шаклидаги енгил пайвандланган рамадан ташкил топган. Трубаларда ползун 20 ли ишчи пружиналар жойлашган. Тебранишни сўндириш учун йўналтирувчи кронштейн 24 ва таянч кольцалар оралиғига иккита 23 ёрдамчи пружиналар ўрнатилган.
Шовкин сўндиргич 8 резинадан тайёрланган бўлиб, камераси цилиндр ташқи юзасига қопланган. Шовкин сўндиргич ўқ атрофида айланувчан бўлиб, бурғуловчи ўзига қулай ҳолатда айлантириши мумкин. У овоз даражасини тахминан 1,5 марта пасайтиради.
Перфоратор бошқарув механизми бош қисмда жойлашган бўлиб, сиқилган ҳавони бўшатувчи рукоятка 26 ли кран 3, сиқилган хаво рукавасини улаш патрубка 25 си дан иборат. Рукоят одатда учта ҳолатда: «Стоп» - сиқилган ҳаво канали берк; «Забуривание» - сиқилган ҳаво кичик тирқиш орқали ўтади, бунда перфоратор кичик зарб частотаси билан ишлайди; «Полная работа» - кран тўлиқ очилган. Айрим ҳолларда шпурдаги майдаланган тоғ жинси бурғунинг марказий канали орқали сиқилган ҳавони ҳайдаш билан бажарилади. Бунда рукоятнинг тўртинчи «Продувка» ҳолати бўлади.
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Перфораторнинг ишлаш принципи.
Зарб берувчи поршен сиқилган ҳаво таъсирида олдинга ва орқага ҳаракатланади. Бу харакатлар ҳаво тақсимлаш қурилмасининг сиқилган ҳавони цилиндрнинг ўнг ва чап юзаларига навбатма-навбат узатиши натижасида содир бўлади.
Олдинга харакатланиш вақтида зарб берувчи поршен ишчи қадами охирида перфоратордаги бурғулаш асбобини тутиб турувчи қисмига зарб кучини етказади; зарб берувчи поршен орқага харакатланганда храповик қурилма 5 ва бурилувчи винт 6 лар ёрдамида маълум бурчакка бурилади.
Бунда у ўзига бирикиб турган букса 13 и грандбукса 14 ва бурғулаш асбоби хам бурилади.
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ



Колонкали перфораторлар
(1-расм,б, 3-расм) таянч колонкаларга ёки юклашма шиналари манипуляторларига, ҳамда махсус ўрнатиш мосламасига эга бўлган қурилмаларга ўрнатилади. Бу турдаги перфораторлар қаттиқ тоғ жинсларидан шпурлар ва скважиналар ўтишга мўлжалланган.
Колонкали перфораторлар қаттиқлиги f=20 бўлган тоғ жинсларидан бурғулаш-портлатиш усули билан лахим ўтишда диаметри 40-65 мм ва чуқурлиги 25 м гача бўлган шпурлар ва скважиналар (перфоратор ПК75) бурғулашга мўлжалланган.
3-расм.Таянч колонкаларга ўрнатилган пневматик перфоратор

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling