Персонал билан боғлиқ сирлар - Фуқароларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлган фактлар, воқеалар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, уларнинг фош этилиши шахсга моддий ва маънавий зарар етказиши мумкин.
Ахборот хавфсизлигига таҳдид объектларига ҳимоя қилиниши лозим бўлган объектнинг таркиби, ҳолати ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар киради.
Ахборотга таҳдид деганда унинг конфиденциаллиги, бутунлиги, тўлалиги ва у билан танишиш қоидаси бузилиши тушунилади.
Ахборот хавфсизлигига таҳдид манбаларига рақиблар, жиноятчилар, коррупциячилар ҳамда бошқа бузғунчилар киради.
Ахборот хавфсизлигига таҳдид манбаларининг мақсадлари қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши мумкин: муҳофаза қилинаётган маълумотлар билан танишиш, ғаразли мақсадларда уларни ўзгартириш ва моддий зарар етказиш йўлида уларни йўқотиш
Конфиденциал ахборот манбаларига одамлар, хужжатлар, нашрлар, ахборот ташиш техник воситалари, ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолиятини таъминловчи техник воситалар, махсулот ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндилари киради.
Ахборот ҳимояси йўналишларининг асосийларига ҳуқуқий, ташкилий ва инженер-техник ҳимоялар кириб, булар ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндошишнинг асосини белгилайди.
Ахборот ҳимояси воситалари сифатида аппарат-дастурий воситалар ва криптографик тизимлардан фойдаланилади. Криптографик тизимлардан алоҳида аппарат ёки дастур кўринишида ҳамда уларни биргаликда қўллаб фойдаланиш мумкин.
Ахборот ҳимояси усулларига ахборотга санкциясиз киришни олдини олиш ва уни бартараф этишниг барча йўллари, усуллари ва амаллари киради.
Ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар
Тадқиқотчи хакерлар - ушбу соҳа бўйичи жуда катта билимга эга шахслар бўлиб, компьютер дастурий таъминотининг ҳимояси заиф жойларини қидириб топадилар ва улардан бузғунчиликда фойдаланишга имконият яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |