ишончлилик — тизим меьёрий ва ғайри табиий холларда режалаштирилганидек ўзини тутишлик кафолати;
• аниқлилик — хамма буйруқларни аниқ ва тўлиқ бажариш кафолати;
• тизимга киришни назорат килиш — турли шахс гурухлари ахборот манбаларига хар хил киришга эгалиги ва бундай киришга чеклашлар доим бажарилишлик кафолати;
• назорат килиниши — исталган пайтда дастур мажмуасининг хохлаган кисмини тулик текшириш мумкинлиги кафолати;
• идентификациялашни назорат килиш — хозир тизимга уланган мижоз аниқ ўзини ким деб атаган булса, аниқ ўша эканлигининг кафолати;
• қасддан бузилишларга тўсқинлик — олдиндан келишилган меъёрлар чегарасида қасддан хато киритилган маълумотларга нисбатан тизимнинг олдиндан келишилган холда ўзини тутиши.
Ахборотни химоялашнинг мақсадлари куйидагилардан иборат:
- ахборотнинг келишувсиз чикиб кетиши, угирланиши, йукотилиши, узгартирилиши, сохталаштирилишларнинг олдини олиш;
- шахс, жамият, давлат хавфсизлилигига булган хавф – хатарнинг олдини олиш;
- ахборотни йук килиш, узгартириш, сохталаштириш, нусха кучириш, тусиклаш буйича рухсат этилмаган харакатларнинг олдини олиш;
- хужжатлаштирилган ахборотнинг микдори сифатида хукукий тартибини таъминловчи, ахборот захираси ва ахборот тизимига хар кандай ноконуний аралашувларнинг куринишларининг олдини олиш;
- ахборот тизимида мавжуд булган шахсий маълумотларнинг шахсий махфийлигини ва конфиденциаллигини сакловчи фукароларнинг конституцион хукукларини химоялаш;
- давлат сирини, конунчиликка мос хужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини саклаш;
- ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чикиш ва куллашда субъектларнинг хукукларини таъминлаш.
Ахборотларга нисбатан хавф-хатарлар таснифи. Илмий ва Амалий текширишлар натижаларини умумлаштириш натижасида ахборотларга нисбатан хавф хатарларни куйидагича таснифлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |