Технология сўзи ҳақида тушунча


Download 0.68 Mb.
bet4/59
Sana23.11.2020
Hajmi0.68 Mb.
#150884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Malaka oshirish Informatika (kirish.chiqish testlari)


69

“Таълим муҳитида кам учрашади, кўпроқ бошланғич ва юқори мактабларда; яхши ўзлаштирадиган ва яхши мослашадиган ўқувчилар”. Бу хусусиятлар қайси шахс типига мансуб

Иерархлар

70

“Эркин мулоқот гуруҳи”ни ташкил этувчи 13-15 ёшдаги ўсмирлар”. Бу хусусиятлар қайси шахс типига мансуб

Эгалитаристлар

71

“Тез-тез мактаб ташқарисидаги ноформал (норасмий) ёшлар гуруҳига кирувчи мактаб ўсмирлар гуруҳи лидерлари; бошланғич имкониятлари юқори ижтимоий жиҳатдан муваффақиятли ўқувчилар”. Бу хусусиятлар қайси шахс типига мансуб

Индивидуалистлар

72

“Шароитга қийин мослашадиган болалар ва ўсмирлар”. Бу хусусиятлар қайси шахс типига мансуб

Фаталистлар

73

“Риск” атамасининг пайдо бўлиш даврини кўрсатинг

XVI аср

74

Тиббиёт тарихини ўрганишда қайси манбаларга таянамиз?

археология, ёзма асарлар

75

Инсоният жамиятида тиббиётнинг келиб чиқишидаги назариялар?

Диний – мистик, илмий материалистик

76

Ер юзида биринчи бўлиб, муолажа усулларини ишлаб чиққан одамсимон маҳлуқлар?

Антропоидлар

77

Антропология нимани текширади?

Қадимги одамларнинг гавда тузилиши, биологик хусусияти, яшаш шароитларини

78

Ёзма асарлар нечага бўлинади?

Қўлёзмаасарлар, босма (чопэтилган) асарлар

79

Гиппократнинг врач аҳлоқ-одобга аталган асарнинг номини кўрсатинг.

«Мижозларҳақида»

80

Қадимий Юнонистонда «Тиб худоси» деб аталмиш кимсанинг исмини кўрсатинг.

Гиппократ (Суқрот)

81

Тиб сўзининг маъносини тўғри кўрсатилган қаторни кўрсатинг

Одам гавдаси

82

Тиббий педагогика йўналиши бўйича қайси рус олимлари иш олиб борган.

В.М.Бахтеров, С.С.Корсаков, В.А.Гиляровский

83

Е. МастюковаТиббий педагогиканинг нечта принципини ишлаб чиққан.

15

84

Даволаш педагогикасининг мақсади......

болани ақлий тарбиясини йўлга қўйиш, фақат билим билан эмас, балки атроф муҳитни яхши ўзаштириш ҳам катта аҳамиятга эгадир.

85

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қачон ТошМИ даволаш факультети қошидаги тиббий педагогика йўналиши, кейинчалик тиббий педагогика факультетига асос солинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг25.05.1998 йилда 228-буйруғига асосан

86

Педагогиканинг замонавий тармоқларини кўрсатинг

Тиббий, Бадиий, Театр, Акмеология, Рискология

87

Инновацион муҳит шароитида педагог қандай ролларда намоён бўлади?

Тьютор, фасилитатор, ингилатор

88

Инновацион салоҳиятнинг когнитив таркибий қисми ўзида нимани акс эттиради?

Ўзида жамоа аъзоларининг келгуси янгиланишлардан хабардорлиги, шу билан бирга инновация субъектларининг профессионал билим даражасини акс эттиради

89

Инновацион салоҳиятнинг креатив таркибий қисми ўзида нимани акс эттиради?

Профессионал фаолиятни амалга оширишда муассаса ходимларида ижодий ёндашувнинг мавжудлиги, уларнинг муаммоли вазиятларда ностандарт фикрлай олиш, биқиқ фикрлаш ва фаолият кўникмаларига эгаликларини аниқлаб беради

90

Инновацион салоҳиятнинг мотивацион таркибий қисми ўзида нимани акс эттиради?

Жамоа аъзоларининг янгиликка муносабатини аниқлаш: инновацион фаолиятга даъват этиш, унинг чегара ва шаклларини белгилаб бериш, таълим муассасаси мақсадларига эришишга йўналтирилган, мўлжалланган мотивлардан таркиб топади

91

Инновацион салоҳиятнинг технологик таркибий қисми ўзида нимани акс эттиради?

Ходимларнинг касбий кўникма ва малакаларга эгалиги даражаси, ишлаб чиқариш технологиялари, ташкилотдаги янгиланишларни бошқариш ва амалга ошириш билан тавсифланади.

92

Инновацион салоҳиятнинг ҳиссий-эмоционал таркибий қисми ўзида нимани акс эттиради?

Жамоа аъзоларининг инновацияни ўзлаштириш жараёни, уларнинг фаолиятига таъсир этиши, уни кучайтириши ё сусайтириши билан белгиланади.

93

Инновацион таълимнинг асосий мақсади нима?

Таълим олувчиларда келажаккка масъулият ҳиссини ва ўз-ўзига ишончни шакллантириш

94

Инновацион фаолият натижаси деганда нима тушунилади?

Объектнинг янгиланишидаги аниқ ўзгаришларни ўзида акс эттириш

95

Инновацион фаолият субъектининг талабларини қондиришдан инновацион фаолият субъекти эхтиёжининг мажмуавийлигини англаш ва шакллантиришгача бўлган амалий фаолияти жараёнида юзага келувчи субъектнинг янгиликни яратиш ва ўзлаштиришга бўлган эҳтиёж ва қизиқишларини ўзида ифода этувчи ундовчи куч, сабаб нима деб аталади?

Мотив

96

Инновацион фаолият шакли деганда нима тушунилади?

Инновацион жараёнсубъектларнинг мақсадга эришиш учун ташкил этилган фаолият тузилишини ўзаро мувофиқлаштириш

97

Инновацион фаолиятнинг вазифаси қайси қаторда тўғри кўрсатилган?

Кутилган натижага имкон берувчи таълим жараёнининг инновацияланаётган қисмининг аввалги ва уни ўзгартиришга қаратилган янги моделининг ҳолатини ўзида акс эттириш

98

Инновацион фаолиятнинг даражалари тўғри кўрсатилган жавобни топинг.

Репродуктив, эвристик, креатив

99

Инновацион фаолиятнинг мақсади қайси қаторда тўғри кўрсатилган?

Кутилган натижага эришиш вақтини аниқлаш; белгиланган муддатда уни қўлга киритиш имкониятлари; мақсадга эришишдаги субъектининг йўналганлилиги; олинган натижани кутилаётган билан таққослаш имконини берувчи янгиликнинг таълим жараёнининг инновацияланаётган қисмини ўзгартириш

100

Инновацияларни жорий этиш жараёнида профессор-ўқитувчиларнинг хулқ-атвори қандай кўринишларда намоён бўлиши мумкин?

Барча жавоблар тўғри

6.2 Креатив педагогика

1

“Мактаб креативликни барбод этяптими?” номли видео лавҳа муаллифи

Кен Робинсон

2

“Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси

Яратиш

3

Кен Робинсоннинг фикрига кўра, креативлик ...

Ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи

4

Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик ...

Юқори даражада ноодатий кўникмаларга ҳам эга бўлиш

5

Гарднернинг ёнашувига кўра, креативлик ...

Ўзида муайян янгиликни акс эттирувчи ва маълум амалий қийматга эга бўлган амалий ҳаракат

6

“Креативлик” тушунчасининг ғарбона талқини

Янгилик

7

Ғарбона креативлик негизида қанай ғоялар ётади

Ноанъанавийлик, қизиқувчанлик, тасаввур, ҳазил- мутойиба туйғуси, эркинлик

8

“Креативлик” тушунчасининг шарқона талқини

Эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни

9

“Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари

Турли ҳолатларни ифодалайди

10

Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра, креатив фикрлаш ...

Масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш

11

Ҳар томонлама фикрлаш

Ўқув топшириғи, масаласи ва вазифаларини бажаришда кўплаб ғояларга таяниш

12

Бир томонлама фикрлаш

Ўқув топшириғи, масаласи ва вазифаларини бажаришда биргина тўғри ғояга асосланиш

13

Шахснинг креативлиги нимада намоён бўлади?

Унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида

14

Э.П.Торренс (1987) тести қандай мезонларга асосланади?

Фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хос (оргинал)лик ва такомиллашганлик

15

1987 йилда асосланган шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест муаллифи

Э.П.Торренс

16

Педагогнинг янги ғояларни яратиш, педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти

Педагогик креативлик

17

“Креатив педагогика” фанининг мақсади

Шахсни креатив ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш

18

“Креатив педагогика” фанининг объекти

Барча ёш босқичларида креатив шахсни касбий шакллантириш ва ривожлантириш жараёни

19

“Креатив педагогика” фанининг премети

Креатив шахсни касбий шакллантириш, ривожлантириш методологияси, тамойиллари, етакчи ғоялари, йўналишлари, босқичлари ва б.

20

“Креатив педагогика”нинг таркибий тузилмаси нималардан иборат?

Креатив таълим асослари ва креатив шахсни шакллантириш босқичлари

21

Янгиликнинг аҳамияти ва фойдалигини белгиловчи шахс фаолияти ва унинг натижаси

Ижодкорлик

22

Шахснинг ижодий фаолиятни ташкил этиш ва унинг натижаланганлигига эришишни таъминлаш имкониятини белгиловчи индивидуал хусусияти

Креатив қобилият

23

Ижодий фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш ва унинг натижаланганлигини баҳолашда намоён бўладиган индивидуал хусусияти

Ижодий қобилият

24

Ижодий йўналганлик, мантиқий фикрлаш олиш, эрудиция, бой тасаввурга эгалик, ҳиссиётга бойлик, тафаккур тезлигига эгалик ва б. Улар нимани ифодалайди?

Креативлик сифатларини

25

Муаммоли вазиятларни тизимли таҳлил асосида ҳал қилишга йўналтирилган масалалар тизими

Ижодий топшириқлар

26

Шахснинг ижодий фаолиятда ўз имкониятларини тўлақонли намоён қилиши ва ривожлантириши

Ўзини ўзи ижодий фаоллаштириш

27

Э.П.Торренснинг шахс креативлигини аниқловчи тестларининг турлари

2 та

28

Бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши

Табақалаштириш

29

Муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши

Даврлаштириш

30

Маълум креативлик сифатларининг ривожланиши якунига етган қандайдир вақт бирлиги

Креативликнинг ривожланиш даври

31

Муайян креативлик сифатларининг ривожланганлик даражаси

Креативликнинг ривожланиш босқичи

32

Креатив сифатларни ривожлантириш йўллари нечта?

4 та

33

Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари

Мақсадли-мотивли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив баҳолаш

34

Ташаббускорлик, креативлик қобилиятига эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик. Улар ...

Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар

35

Катта ёшлилар ҳамда болаларнинг ақлий қобилиятини ўлчашга хизмат қилади

Слоссон тести

36

Ақлий қобилиятни аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест

Векслеров шкаласи

37

Нотўғри шаклда ёритилган сурат (картина)ни тўғри шаклда ифода этишга асосланади

Э.П.Торренс тести

38

Креатив шахснинг шаклланиши нечта босқичда кечади?

3 та

39

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 1-йўли

Креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш

40

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 2-йўли

Амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш

41

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 3-йўли

Креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш

42

Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 4-йўли

Креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш

43

Ўзини таваккалдан олиб қочиш, фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш; шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги;бошқаларга тобе бўлиш; ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш. Улар ...

Шахсда креативлик сифатлари, малакаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар

44

Ўзини таваккалдан олиб қочиш

Шахсда креативлик сифатлари, малакаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири

45

Ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик

Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар

46

Мунтазам равишда турли ташаббусларни илгари суради, креатив қобилиятга эгалигини изчил намойиб этиб боради, креатив жиҳатдан ўта фаол, изланувчан. Бу креатив потенциалнинг қайси даражаси?

Юқори

47

Баъзан у ёки бу ташаббусни илгари суради, креатив қобилиятга эгалиги мунтазам бўлмаса-да, аммо намоён бўлади, креатив жиҳатдан бир қадар фаол, изланувчан бўлишга интилади. Бу креатив потенциалнинг қайси даражаси?

Ўрта

48

Гарчи у етарлича асосланмаган бўлса-да, ташаббусни илгари суршга интилади, креатив қобилияти етарлича намоён бўлмайди, изланувчан бўлишга интилмайди. Бу креатив потенциалнинг қайси даражаси?

Паст

49

Кзиксзент михайли креатив шахсларни нечта тоифага ажратади?

2 та

50

Кзиксзент михайли креатив шахсларни қандай тоифаларга ажратади?

Катта ва кичик креативлар

51

Катта креативлар – бу

Ўз соҳасининг етакчилари

52

Кичик креативлар кимлар саналади?

Креативлик сифатларидан фақатгина кундалик ҳаётларида фойдаланадиганлар

53

Векслеров шкаласи нечта қисмдан иборат?

2 та

54

Векслеров шкаласи қандай қисмлардан иборат?

Оғзаки ва ҳаракат шкаласидан

55

Э.П.Торренс тестлари нечта гуруҳга ажратилади?

I ва II тестларга

56

Э.П.Торренс (I) тести қандай сифатларни аниқлашга хизмат қилади?

Тафаккурнинг тезкорлик; аниқлик; тасаввурнинг бойлиги ва ўзига хослиги сифатларини аниқлашга

57

Торренс (II) тести нимага хизмат қилади?

Болалар ва катталарнинг ижодий қобилиятини аниқлашга

58

Педагогик тафаккурни ташхислашда қандай махсус методлар қўлланилади?

Ташхисли вазиятлар, анкета, рейтинг, тест ва б.

59

Табиий имкониятларга асосланувчи креативлик нимани ифодалайди?

Индивиднинг ўзига хос хатти-ҳаракатларини ифодалайди

60

Бирламчи (умумий) креативлик

Шахснинг ижодкорлигини намоён этувчи умумий қобилият

61

Ихтисослашган креативлик

Ижтимоий фаолиятнинг муайян тури бўйича ижодкорликни намоён этувчи қобилият

62

Қандай метод қўлланилганда талабалар ўқув материалини мазмунан ёки таянч тушунчалар асосида гуруҳларга ажратиб олади?

Гуруҳлаштириш

63

Таянч тушунчаларни аниқлаш нима?

Ўқув материали моҳиятини англатувчи асосий тушунчаларни ажратиб кўрсатиш

64

Билимларни муайян йўналишлар, жиҳатлар ёки муҳим белгиларига мувофиқ ажратиш нима?

Туркумлаштириш

65

Билимларини мавзу моҳиятини ёритувчи схема, жадвал ёки тасвирлар асосида намойиш этиш қандай номланади?

Схемалаштириш

66

Ўқув материали мазмунини ўз фикрлари билан ифодалаш нима?

Қайта баён этиш

67

Мавжуд тушунчаларга мазмунан яқин бўлган педагогик ёки психологик терминларни қўшиш нима деб аталаи?

Мавжуд тушунчаларни бойитиш

68

Мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил қилиш – бу...

Ўқув материалини мазмунига кўра мустақил кичик мавзуларга ажратиш

69

Талабаларда ижодий фаолият малакалари, жамоавий ижодий ишларни ташкил этиш кўникмаларини шаклллантирувчи метод

АЖИЛ (Амалий жамоавий ижодий лойиҳалар)

70

Талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритишга ундовчи метод

“Ақлий ҳужум”

71

Талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантирадиган метод

Балиқ скелети

72

Талабаларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш малакаларини шакллантирадиган метод

Кейс-стади

73

“Креативлик харитаси”нинг муаллифи

Патти Дрепеау

74

Таълим мазмунини шакллантириш нечта босқичда кечади?

3 та

75

Ўқув материалларининг асосий турлари нечта

6 та

76

Ўқув машғулотлари учун нечта турдаги дидактик материаллар тайёрланади

3 та

77

Ўқув ахборотларини график шаклига ўтказиш

Маълумотларни модел, схема, жадвал, диаграмма, тасвир, кластер, математик, физик, геометрик кўринишларида ифодалаш

78

Д.Толлингерова таксономиясида ўқув топшириқлари нечта турга ажратилади?

5 та

79

Индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрлигини тавсифловчи қобилияти

Креативлик

80

Креативликни тавсифловчи тўрт ҳолат ким томонидан асосланган?

Э.П.Торренс

81

Ижодий йўналганлик билимлар асосида янги қарорларни қабул қилиш малакаси. Улар ниманинг сифатлари?

Креативликнинг

82

Ўзини таваккал қилишдан олиб қочиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш. Улар қандай омиллар?

Креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи

83

Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари

Мақсадли-мотивли ёндашув; мазмунли ёндашув; тезкор-фаолиятли ёндашув; рефлексив-баҳолаш

84

Муаммоли характерга эгалик ҳаётий фаолиятда орттирган сифатларининг ўзаро уйғунлиги.

Педагогга хос креативлик потенциалини

85

Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар

Ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилиятга эгалик, ижтимоий фаоллик, изланувчанлик

86

Педагогнинг педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти

Педагогик креативлик

87

Ўқув адабиётларининг энг муҳим шакллари

Босма ва электрон

88

Таълим мазмунини шакллантиришнинг биринчи босқичи

Умумий назарий босқич

89

Таълим мазмунини шакллантиришнинг иккинчи босқичи

Ўқув босқичи

90

Таълим мазмунини шакллантиришнинг учинчи босқичи

Ўқув материалини ўзлаштириш босқичи

91

Таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайдиган меъёрий ҳужжат

ДТС

92

Ўқув йили давомида ўзлаштирилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажмини белгиловчи ҳужжат

Ўқув режаси

93

Ўқув фани бўйича БКМ мазмунни, умумий вақтни муҳим билимларни ўрганилиши бўйича тақсимлаш, мавзуларнинг кетма-кетлигини белгилаш, ўрганилиш даражасини ёритувчи меъёрий ҳужжат

Ўқув дастури

94

Талабаларнинг эҳтиёж, қизиқиш, хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ўқув модули (фани) доирасида муайян мавзу (масала)ни чуқур ўрганиш ёки маълум муаммонинг ечимини топишга йўналтирилган ўқув дастури

Муаллифлик ўқув дастури

95

Таълим мақсади, ўқув дастури, дидактик талабларга кўра илмий билимлари берувчи манба

Дарслик

96

Ўқув материалларини тўлиқ ёки қисман қамраб олган ҳолда компьютер технологияси ёки Интернет ахборот тармоғида махсус (алоҳида) сайтда жойлаштирилган электрон нашрлар мажмуи нима?

ЭАТР (электрон ахборот-таълим ресурслари)

97

Хотирада сақлаш, қайта ёдга туширишни талаб этувчи топшириқ тури

Хабардор бўлишга оид топшириқ

98

Рақам ва маълумотлар билан ишлашда оддий фикрий операцияларни тақозо этувчи топшириқ тури

Далиллар (ўлчаш, тортиш, ҳисоблаш ва б.)ни аниқлашга оид топшириқ

99

Рақам ва маълумотлар билан ишлашда мураккаб фикрий операцияларни тақозо этувчи топшириқ

Кўчириш (бирор жойга узатиш, шаклини ўзгартириш)га оид топшириқ

100

Ижодий фикрлашни талаб этувчи топшириқ

Амалий таклифларни ишлаб чиқаришга доир топшириқ

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling