Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Download 0.63 Mb.
bet11/14
Sana28.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1024433
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Курсовая работа АВСРИБ узб — копия 10

4.9. Кўпнурли қабул
Кўпнурли қабул – ер усти эшиттириш ТВ тизими учун одатий ҳодиса ҳисобланади. Агар қабул қилувчи антеннага асосий радиосигналдан ташқари, масалан бирон-бир тўсиқдан қайтган кечиккан сигнал келиб тушса, экранда горизонтал йўналиш бўйича сурилган тасвир нусхаси ҳосил бўлади. Агар сигнал такрорийлигинг интенсивлиги юқори бўлса (асосий сигналга нисбатан қайтган сигнал такрорийлиги), тасвир сифати етарли даражада бўлмайди. Бундай турдаги такрорийликка қарши курашиш учун йўналганлик диаграммаси тор бўлган қабул қилувчи антенналардан фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари кўпнурли қабулда частотали ёндашиш усули ҳам мавжуд. Қабул нуқтасига турли кечикишлар билан келган радиосигналларнинг интерференцияси натижасида баъзи частота компонентлари кучаяди, баъзилари сусаяди ва натижада канал частота характеристикасининг нотекислигига олиб келади. Частота характеристикалари нотекисликларини олдиндан баҳолаш орқали созланувчи фильтрлар ёрдамида радиосигнал спектри эгаллаган частота диапазонини ўзгармас қилиш мумкин. Лекин бундай усулдан ҳар доим фойдаланиб бўлмайди. Тасаввур қиламиз, қабул нуқтасида қайтган радиосигнал ва асосий радиосигнал интенсивлиги бир хил (бундай қайтиш эхо-сигнал 0 дБ дейилади). Асосий ҳамда қайтган сигналлар интерференциали таъсири суммар сигнал баъзи бир компонентларини бутунлай сўнишдиради. Символ давомийлигининг чорак даврига тенг вақтга кечиктирилган эхо-сигнал OFDM сигналининг ҳар тўртинчи ташувчисини сўндиришга олиб келади. Бундай усулда сўндирилган компонентлар полоса фильтри ҳисобига тўғирлана олмайди, қабул қилинган сигнал қайта тикланмайдиган бузилишларга учрайди. Аммо СОFDМ тизимида хатоликларни аниқловчи ва тузатувчи частота зичлаштириш тизимидан фойдаланиш орқали сўндирилган компонентлар тўлиқ тикланиши мумкин. Бу жараён каналли кодлаш тизимида ҳар бир ташувчи ташийдиган маълумотларни қайта ишлаш имконияти мавжудлиги натижасидир. Каналли кодлаш тизими орқали аниқланиши ва тузатилиши мумкин бўлган ҳар бир OFDM ташувчи пакети хатоликлар маълумотларини маълум қисминигина ташийди холос.

4.10. Маълумотларни шакллантириш ва сигнал структуралари


Частотали зичлаштириш модуляцияси усулида олинган сигнал бир нечта модуляцияланган ташувчилардан иборат, шунинг учун ҳар бир OFDM символи бир символ узатиш вақтида ҳар бири алоҳида ташувчи орқали ташилувчи алоҳида элементар пакетлар сифатида қаралиши мумкин. OFDM символи узатиш вақтида битта ташувчида ташилувчи битлар сони ташувчиларнинг модуляция усулига боғлиқ – бу квадратур фаза манипуляцияси учун 2 бит, квадратур амплитуда модуляцияси 16-QAM учун 4 бит ва 64-QAM модуляцияси учун 6 бит.
Узатилаётган сигналлар кадрлар кўринишида шакллантирилади. Ҳар бир кадр 68 та OFDM символларидан иборат. Тўртта кетма-кет кадр суперкадрни ташкил қилади. Танланган кадр структурасида битта суперкадрда пакетлар узунлиги ҳар доим бутун сон - 204 байтга (хатоликларни бартараф қилишга мўлжалланган Рид-Соломон текширув байтлари билан қуролланган MPEG-2 рондомизацияланган транспорт оқими) тенг бўлади.




Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling