Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Download 0.57 Mb.
bet14/22
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1014617
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
4. DVB – T СТАНДАРТИ КОНЦЕПЦИЯСИ


Европа стандарти EN 300 744 (Digital Video Broadcasting (DVB), Framing structure, channel coding and modulation for terrestrial television): рақамли, видео, эшиттириш, ер усти, MPEG, телевидение, овоз, маълумотлар каби калит сўзлар ҳақиқатан ҳам ушбу стандарт қўлланилиш соҳасини билдиради. EN 300 744 ҳужжати рақамли ер усти телевидение учун маълумотлар узатиш тизимини ифодалайди. Узатилаётган маълумотлар видео ва овоз ҳамда ҳар қандай қўшимча маълумотларни ўзида акс эттириши мумкин. Ушбу маълумотларни DVB-T тизимида узатиш шарти - маълумотлар MPEG-2 транспорт оқими пакетлари шаклида кодланиши зарур. Ушбу ҳолатда стандартнинг пакетли маълумотни ер усти эшиттириш телевидение шароитларига мослашган контейнерлар орқали узатишни назарда тутади. DVB-T тизими учун контейнер таркиби ҳам, маълумотларни шакллантирилиш усули ҳам аҳамиятга эга эмас, улар шунчаки MPEG-2 транспорт мультиплексорининг чиқиш маълумотларини қабул қилгичга янада яхшироқ етиб боришига ҳаракат қилган ҳолда ер усти ТВ эшиттириш узатиш канали хусусиятларига мослаштиради. Яъни стандарт ундаги узатилувчи маълумотлар оқими структурасини, каналли кодлаш тизимини ҳамда чегараланган, стандарт ва юқори форматларда ишловчи ер усти телевидениесининг кўп дастурли хизматлари учун модуляция турини аниқлайди.
Қурилмалар ишлаб чиқарувчи Турли корхоналар маҳсулотларининг мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида DVB-T стандарти модуляцияланган рақамли радиосигнал параметрларини аниқлайди ва рақамли ер усти эшиттириш ТВ узатиш қисмида маълумотларни қайта ишлаши тамоилларини белгилайди (расм 13). MPEG-2 транспорт пакетларини узатиш учун контейнер сифатида фойдаланиладиган DVB-T тизимининг ўзига хос хусусияти бу - каналли кодлаш тизими ва OFDM модуляция усулининг гармоник мослигидир. Стандарт томонидан қабул қилинувчи сигналларни қайта ишлаш регламентланмайди ва очиқ қолдирилади. Бу эса стандартни яратувчилари DVB-T қабул қилгичлари тузилиш принципларини кўзда тутишмаганини билдирмайди, лекин қабул қилгичларга қўйиладиган қатъий талабларни йўқлиги телевизор ишлаб чиқарувчилари ўртасида рақобатни кучайишига ва юқори сифатли ҳамда арзон қурилмаларни ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Қабул қилгичнинг биринчи намунавий схемаси 14- расмда берилган.
DVB-T тизими рақамли эшиттиришлар учун мўлжалланган, лекин у мавжуд аналог муҳитга ўрнатилиши лозим, шунинг учун тизим PAL/SECAM узатгичлари ҳосил қилувчи ён ва қўшни каналлар интерференциясидан ҳимояланиши зарур. Гап ер усти эшиттириши ҳақида кетар экан, бир ва кўп частотали тармоқларда якка узатгичларнинг оптимал мослашуви натижасида ҳосил қилинувчи тизимда частота диапозонидан максимал оқилона фойдаланиш зарур. DVB-T тизими ер усти телевидениеси учун одатий ҳол бўлган акс сигналлар билан курашиши ва радиотўлқинларнинг кўп нурли тарқалиш шароитида ишончли қабул қилиш талаблари қондириши зарур. Харакат пайтида ҳамда хона антенналари ёрдамида ТВ сигналларни қабул қилиш имкониятларини яратиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ушбу барча талаблар DVB-T тизимида янги турдаги модуляция тизими OFDM (Orthogonal Frequency Division Multiplex – ортогонал ташувчили частота зичлаштириш) қўлланилиши билан қондирилган.
Ер усти телевидение шароитлари учун одатий бўлган турли статик хусусиятларли хатоликларни пайдо бўлишига олиб келадиган шовқинлар, халақитлар ва бузилишлар мавжуд муҳитда у ёки бу турдаги кодлаш тизимининг қўлланилиши кутилган натижани бермайди. Бундай шароитларда хатоликларни тузатувчи янада мураккаб алгоритм талаб қилинади. DVB-T тизимида турли структуралар, частота ва статик хоссалари хатоликларига қарши курашишга мўлжалланган кодлашнинг икки усулидан (ички ва ташқи) фойдаланилади. Улардан биргаликда фойдаланилганда деярли бехато ишлаш таъминланади. Кодлаш жараёни маълумотлар оқимиги баъзи бир ортиқчаликни киритиш ва мос равишда фойдали маълумотлар узатиш тезлигини пасайтириш билан боғлиқ. Шунинг учун текширувчи маълумотлар хажмини кўпайтириш ҳисобига кодлаш қувватини ошириш доим ҳам талаб қилинаётган амалий натижа бермайди. Маълумот узатиш тезлигини оширмасдан кодлаш самаралорлигини ошириш учун маълумотларни оралатиш жараёни қўлланилади. Кодлашнинг вазифаси хатоликларни аниқлаш ва тузатишдан иборат, оралатиш эса кодлаш самаралорлигини оширади. Бу жараён хатолик пакетлари майда фрагментларга бўлиниши ва улардан кодлаш тизимида оқилона фойдаланиш орқали амалга оширилади.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling