Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди
Download 0.57 Mb.
|
3.3. Видеомаълумотларни сиқиш
Бизга маълумки, ТВ сигнал баъзи бир ортиқчаликларга эга, бу эса ўз навбатида ТВ эшиттиришлар одатий ҳол бўлган ортиқчаликка олиб келади. Телевидениеда қўшни кадрлардаги тасвирлар одатда бир бирига жуда ўхшаш, ҳатто ҳаракатдаги тасвирлар намойишида ҳам бундай ўхшашликларни кўриш мумкин. Сюжетдан сюжетга ўтиш жуда кам учрайди. Тасвирнинг асосий қисми майдонида кадрлараро фарқ одатда нолга яқин бўлади. Битта кадрда ёруғлик тақсимотини билган ҳолда, кейинги кадрдаги ёруғлик тақсимотини юқори даражада башорат қилиш мумкин. Шундай қилиб, телевидениеда ортиқчалик турларини статик, қабул қилишдаги, структурали ва спектрал ортиқчалик турларига бўлиш мумкин. Эҳтимоллар назариясига кўра ортиқчалик бу - бир нечта корреляцион боғланишлар натижасидир. Корреляция, тасвирнинг баъзи бир элементи қўшни элементга фазо ва вақт бўйича қандайдир миқдорда боғлиқлиги билдиради. Статик ортиқчалик сифатида ТВ сигнал қўшни ҳисоблари (вертикал ва горизонтал) орасидаги боғлиқлик тушунилади. Қабул қилишдаги ортиқчалик инсон кўриш қобилиятлари билан боғлиқ. Масалан кўзимизнинг рангфарқ даражасини сезиш қобилияти ёруғлик даражасини сезиш қобилиятидан паст. Бу хусусият барча рангли кодлашнинг аналог стандартларда кўзда тутилган. Кўзимизнинг рангли тасвир майда деталларини кўриш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, рангфарқ сигналларини узатиш ва кодлаш полосаси частотасини бир неча мартага қисқартириш мумкин. Спектрал ортиқчалик юқори дискретизация частотасининг ортиқча даражаси натижасида пайдо бўлади. Частота муҳитида ТВ тасвирларни дискретлашнинг ортогонал структураси умуман олганда оптимал ҳисобланмайди. Агар қўлланилаётган дискретлаш структурасини бошқа бир структурага алмаштирилса, узатилаётган рақамли оқимни қисқартириш мумкин. Масалан 4:2:2 дан кадрда ҳисоблар сони нисбатан кам бўлган 4:2:0 ёки 4:2:1 форматларига ўтилса. Шундай қилиб, MPEG-2 тизимида олдиндан маълум, тасдиқланган ортиқчаликларни қисқартириш турлари қўлланилган. Улар билан биргаликда янгича ёндашув усулларидан ҳам фойдаланилган. Бу асосан статик ортиқчаликни қисқартиришнинг мослаштирилган алгоритмлар бирлашмасига тегишли. Бу ерда асосан икки усул: ТВ ҳисобларни башоратли кодлаш ва ДКЎ (Дискрет – косинус ўзгартириш) самарали ҳисобланади. Башоратли кодлаш ДИКМ (Дифференциал импульс кодли модуляция) ёрдамида амалга оширилади. Башоратли кодлашда ҳақиқий ва башоратланаётган ҳисоблар орасидаги фарқ ҳисоби олинади ва ушбу фарқ сатҳ бўйича квантланади. Фарқ маълумотларини узатиш учун зарур бўлган битларнинг ўртача сони башорат аниқлигига боғлиқ. Расм 12. MPEG-2 стандарти кодери функционал схемаси Умуман олганда MPEG-2 стандарти видеосигнал сиқиш усулларини регламентламайди (тартибга солиш), фақатгина кодланаётган видеосигнал битли оқим структурасини аниқлайди. Шунинг учун қўлланилаётган аниқ бир алгоритмлар қурилма ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий ишланмаларига боғлиқ. Рақамли сигнални сиқиш жараёнини бир нечта босқичларга бўлиш мумкин: аналог сигнални рақамли ҳолатга ўзгартириш, сигнални бирламчи қайта ишлаш, ДКЎ (кадр чегарасида ортиқчалик ва юқори частотали маълумотларни қисқартиради. Бу жараён сиқилган юқори сифатли кодланган тасвир олишга имкон беради), квантлаш ва кодлаш (12-расм). Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling