Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Download 0.57 Mb.
bet19/22
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1014617
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
4.7. Демультиплексорлаш
Алоҳида ташувчилар квадратура-фаза манипуляцияси (QPSK – Quadrature Phase Shift Keying) ёки квадратура амплитуда модуляцияси (QAM –Quadrature Amplitude Modulation) ёрдамида модуляцияланиши мумкин. Бундай модуляция усулларида сигналлар ва модуляцияланган ташувчилар (симфаз ва квадратурали тебраниш) кўп даражали бўлади, улар кўпбосқичли белгилар кетма-кетлигини ифодалайди ва улар “модуляцияланганлар” дейилади. QPSK усулида модуляцияловчи сигнал модуляцияланган тебраниш фазасини аниқловчи тўртпозицияли символлар кетма-кетлигини ўзида акс эттириб, улар тўртта иккиразрядли иккилик сўзлар 00, 01, 10, 11 шаклида бўлиши мумкин. Бундай символларни ҳосил қилиш учун кирувчи маълумотлар битлар кетма-кетлигини иккита субоқимларга тақсимлаш (бўлиш) ёки демультиплексорлаш лозим. Ҳар бир субоқимда такт частота киришдаги частотага нисбатан икки баробар кам бўлади. 16 позицияли квадратура амплитудавий модуляцияси бўлган 16-QAMда модуляцияланган символларни 4 разрядли иккилик сўзлар кўринишида шакллантириш лозим. Улар модуляцияланган тебраниш фазаси ва амплитудасини аниқлайди. Ушбу ҳолатда кирувчи оқимни тўртта субоқимларга демультиплексорлаш лозим. 64-QAM модуляциясидан фойдаланилганда модуляцияланган символлар 6 разрядли сўзлардан иборат бўлади, шунинг учун ҳам кирувчи оқим олтита субоқимларга бўлинади.


4.8. OFDM радиосигнал спектори
OFDM сигналининг умумий спектрал зичлиги қуввати алоҳида ташувчилар спектрал зичликлари суммаси кўринишида аниқланиши мумкин. Унинг бирлиги ташувчи эгаллайдиган частота полосаси доимийси қийматига анча яқин бўлиши мумкин, лекин узатилаётган OFDM символи давомийлиги ташувчилар орасидаги масофанинг ҳимоя интервали қийматига нисбатан каттадир. Шунга боғлиқ равишда битта ташувчининг спектрал зичлиги қувватининг асосий барги ташувчилар орасидаги иккиланган масофалардан камроқ, шунинг учун номинал полоса частотасидаги (7,608258 МГц 2k режимида ва 7,611607 МГц 8k режимида) OFDM сигнал спектрал зичлик қуввати доимий эмас. Номинал полоса частоталарида бўлмаган қувватлар қиймати мос фильтрлар ёрдамида пасайтирилиши мумкин.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling