Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Маълумотларни шакллантириш ва сигнал структуралари


Download 0.57 Mb.
bet21/22
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1014617
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
4.10. Маълумотларни шакллантириш ва сигнал структуралари
Частотали зичлаштириш модуляцияси усулида олинган сигнал бир нечта модуляцияланган ташувчилардан иборат, шунинг учун ҳар бир OFDM символи бир символ узатиш вақтида ҳар бири алоҳида ташувчи орқали ташилувчи алоҳида элементар пакетлар сифатида қаралиши мумкин. OFDM символи узатиш вақтида битта ташувчида ташилувчи битлар сони ташувчиларнинг модуляция усулига боғлиқ – бу квадратур фаза манипуляцияси учун 2 бит, квадратур амплитуда модуляцияси 16-QAM учун 4 бит ва 32-QAM модуляцияси учун 5 бит.
Узатилаётган сигналлар кадрлар кўринишида шакллантирилади. Ҳар бир кадр 68 та OFDM символларидан иборат. Тўртта кетма-кет кадр суперкадрни ташкил қилади. Танланган кадр структурасида битта суперкадрда пакетлар узунлиги ҳар доим бутун сон - 204 байтга (хатоликларни бартараф қилишга мўлжалланган Рид-Соломон текширув байтлари билан қуролланган MPEG-2 рондомизацияланган транспорт оқими) тенг бўлади.



TG ҳимоя интервали

Tu фойдали символ интервали

Τs символи даври

Расм 15. Структура сигнала OFDM на интервале передачи одного символа OFDM




Τs давомийликка эга ҳар бир символ 2k режимида 1705 та ташувчиларни ва 8k режимида 6817 та ташувчиларни модуляциялаш орқали ҳосил қилинади. Τs интервали иккита компонентлардан: TU интервали, узатгичнинг кириш маълумотларини узатилувчи интервал, яъни фойдали маълумотлар (TU интервали “фойдали” дейилади) ҳамда ҳимоя интервали TG дан ташкил топган. Ҳимоя интервали фойдали интервал бир қисми нусхаси ёки циклик такрори ҳисобланиб, у фойдали интервалдан олдин киритилади (расм 15.).
OFDM кадридаги маълумотларга қўшимча равишда таянч сигналлари узатилади. Ушбу сигналларнинг структураси ҳамда узатиш параметрлари маълумотлари қабул қилгичга маълумдир.
Таянч сигналлари “пилот-сигналлари” деб аталади ва улар псевдотасодифий кетма-кетликларнинг ташувчиларини модуляцияси натижасида ҳосил бўлади. Пилот сигналлар энг аввало синхронизация учун фойдаланилади. Улар ОFDM сигналининг частота ва вақт спектри бўйлаб тақсимланган, уларнинг амплитудаси ва фазаси қабул қилгичга маълум, шунинг учун ҳам улардан узатиш канали характеристикаларини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Узатиш параметрлари сигналлари қабул қилгичга тизимнинг каналли кодлаш ва модуляция параметрлари хабарини етказиш учун қўлланилади. Булар: каналли кодлаш ва модуляция усули - иерархияли ёки ноиерархияли, модуляция параметри, ҳимоя интервали катталиги, ички кодлаш тезлиги, узатиш режими - 2k ва 8k, суперкадрдаги кадр рақами параметрларидир. Қабул қилгичда бу маълумотлар тезкор созлашлар учун қўлланилиши мумкин. Параметрлар сигналлари 68 та кетма-кет OFDM символларида узатилади ва ОFDM кадрини ҳосил қилади. Ҳар бир OFDM символ узатиш параметрлари сигналларига тегишли битта битни ташийди. Битта OFDM кадрига тўғри келувчи маълумотлар блоки 68 битдан иборат. Уларнинг вазифаси қуйидагича белгиланади:
– 1 бит – инициализация;
– 16 бит – синхронизация;
– 37 бит – сигналли маълумот;
– 14 бит – алоқа каналида ҳосил бўладиган хатоликларни аниқловчи ва кузатувчи текширув битлари.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling