Телекоммуникациялар факультети компьютер архитектураси фанидан


Download 170.63 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi170.63 Kb.
#1502756
  1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy mashgulot AsatullayevaMX 043-20



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

МИНИСТЕРСТВЕ ПО РАЗВИТИЮ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКИЙ УНИВЕРСИТЕТ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ ИМЕНИ АЛ-ХОРАЗМИ





ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

Компьютер архитектураси фанидан

Амалий иши




Мавзу: Иккилик арифметикаси. Иккилик сонлар устида арифметик амалларни бажариш

Бажарди: 043-20 гуруҳ талабаси


Асатуллаева М.Х.
Тошкент - 2023
1-амалий машғулот


Иккилик арифметикаси. Иккилик сонлар устида арифметик амалларни бажариш


Машғулотдан мақсад: ХМда сонли ахборотларни ифодаланишининг асосий усуллар ва шакиллари билан танишиш, сонларни тўғри, тескари ва қўшимча кодларга ўтказишни ўрганиш.



  1. Сонли ахборотларни ЭХМда ифодалаш усуллари.

Ахборот ташқи мухитга нисбатан ЭХМда узлуксиз ёки дискрет кўринишда ифодаланади. ЭХМнинг ичида ахборот хар доим сонлар кўринишида,у ёки бу саноқ система асосида ёзилади.


Сони чегараланган рақамлар ёрдамида ихтиёрий сонларнинг ифодалаш усули саноқ системаси дейилади.
Ҳисоблаш машиналарда иккили саноқ система ишлатилади. Бу асосан ҳисоблаш машиналарнинг қуришда ишлатиладиган электрон схемаларнинг кўп компонентлари икки позиционлиги бўлганлиги учун дир. Аммо бу холатда киритилувчи ахборотни иккилик саноқ системага ва иккилик ахборотни чиқарилувчи ахборотга ўтказишда баъзи қўшимча кийинчиликларга дуч келинишини айтиб ўтиш жоиз.
Ўнлик саноқ системадан иккиликга , саккизликга, ўн олтиликга ўтказиш.
Бутун ўнлик сонни иккилик саноқ системага ўтказиш учун берилган сони иккига бўлиб биринчи қолдиқ топилади. қейин бўлинмани яна иккига бўлиб иккинчи қолдиқ ваш у тариқа бўлиш жараёни иккидан кичик бўлган биринчи қолдикгача давом этади ва бу қолдиқ соннинг иккилик саноқ системага ўтган энг ката рақамини аниқлайди, тескари тартибда ёзилган қолдиқлар эса иккилик соннинг қолган разрядларини аниқлайди. Шу тартибда бутун сонни саккизликга,ўн олтиликга ўтказилади. Бу холатларда сонни саккиз ва ўн олтига бўлиш зарур бўлади.
Тўғри касрни бошқа саноқ системага ўтказиш қуйдагича амалга оширилади:
Соннинг каср қисмини янги саноқ система асосига кўпайтирилади, Ҳосил бўлган каср қисмининг катта хонасини беради, кўпайтманинг каср қисмини яна янги саноқ система асосига кўпайтириш керак. Ҳосил бўлган кўпайтманинг бутун қисми қидирилаётган сон каср қисмининг кейинги хонасини беради. Шу тариқа жараён каср соннинг бутун қисмининг п рақами топилгунча такрорланаверади. Натижа рақамларни юқоридан пастга қараб ўқищ орқали олинади.

  1. Мисол: 77110 сонни иккили саноқ системасига қуйдагича ўтказилади.



77110=11000000112

2. Мисол: 0,717 ўнли сони иккили саноқ системасига қуйдагича ўтказилади.


0.717 ∙ 2 = 1.434 (1)
0.434 ∙ 2 = 0.868 (0)
0.868 ∙ 2 = 1.736 (1)
0.736 ∙ 2 = 1.472 (1)
0.472 ∙ 2 = 0.944 (0)
0.944 ∙ 2 = 1.888 (1)
0.888 ∙ 2 = 1.776 (1)
0.776 ∙ 2 = 1.552 (1)
0.552 ∙ 2 = 1.104 (1)
0.104 ∙ 2 = 0.208 (0)
0.208 ∙ 2 = 0.416 (0)
0.71710=0.101101111002
3. Мисол: 566 ўнлик сони саккизли саноқ системасига қуйдагича ўтказилади.

Жавоб: 56610=10668.




  1. Download 170.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling