Телекоммуникациялар факультети компьютерни ташкил этиш
Download 128.56 Kb.
|
1 2
Bog'liqmustaqil ish Жўраев
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАҚАМЛИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ
- ҲИСОБЛАШ ТЕХНИКАСИ
ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ — ахборотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш (ҳисоблаш) масалаларини механизациялаш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган қурилма ёки қурилмалар мажмуи. Асосан 3 синфга бўлинади: аналог ҳисоблаш машинаси, рақамли ҳисоблаш машинаси ва гибрид ҳисоблаш машинаси. Ҳозир асосан рақамли Ҳисоблаш машинаси кенгроқ қўлланади (яна қ. Кибернетика, Компьютер, Электрон ҳисоблаш машинаси, Ҳисоблаш техникаси).
РАҚАМЛИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ — амаллар рақамли кодпар ёрдамида бажариладиган электрон ҳисоблаш машинаси. Унда қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалларидан ташқари, мантиқий амаллар ҳам бажарилади. Рақамли ҳисоблаш машинасида мисол ечиш учун, албатта, дастур тузилади. Машина амалларни зарур командалар орқали маълум тартибда автоматик равишда ечади. Тузилган дастур перфорацион (тешиктешик) лента, магнит лента ва б. га шартли код билан ёзилган ҳолда махсус (киритувчи) қурилма ердамида машинага киритилади. Умуман Рақамли ҳисоблаш машинаси арифметик қурилма, хотира қурилмаси, бошқариш қурилмаси ва натижа чиқарувчи қурилмадан иборат. Арифметик қурилма, асосан, қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш ва мантиқий амалларни бажариш учун, хотира қурилмаси сонлар ва командаларни саклаш учун қўлланилади. Бошқариш қурилмаси машинанинг бир меъёрда ишлашини таъминлайди. Агар машина нотўғри ишласа, уни тезда тўхтатади, машина ишини доимо назорат қилиб туради. Натижа чиқарувчи қурилма олинган натижаларни қоғозга турли қурилмалар ердамида қайд қилиб боради. Рақамли ҳисоблаш машинасида транзисторлар ва интеграл схемалар ишлатилади. Халқ хўжалигида Рақамли ҳисоблаш машинаси илмийтехник ҳисобларни бажариш, маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлаш, жараёнларни автоматик бошқариш ва б. учун қўлланади. 20-а. 60-й. ларидан ЭҲМ термини раcм бўлди, 90-й. ларидан шахсий компьютерлар деб аталувчи ихчам ЭҲМ лар кўпроқ қўллана бошлади. ҲИСОБЛАШ ТЕХНИКАСИ — ҳисоблаш жараёнларини, ахборотларни тўплаш, сақлаш ва узатиш масалаларини ҳал қилишни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситалари мажмуи; техниканннг ҳисоблаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва ишлатиш билан шуғулланадиган тармоғи. Вақтни ҳисоблаш, ер майдонларининг сатҳини аниқлаш, савдосотиқ ҳисоблари ва б. юмушлар билан боғлиқ масалалар қадимдан маълум. Ҳисоблашларни механизациялаштирувчи дастлабки содда қурилмалар — абак, хитой чўти ва оддий ҳисоблаш масалаларини ечиш қоидалари мил. ав. вужудга келган. Непер шкаласи, логарифмик линейка, Б. Паскалнинг (Франция) арифметик машиналарига ўхшаш ҳисоблаш қурилмалари 17-а. даёқмаълум эди. 18 — 19-а. лардаги саноат инқилоби Ҳисоблаш техникаси ривожланишига туртки бўлди. 1833 й. да инглиз олими Ч. Беббиж арифметик ва хотира қурилмали дастурли бошқариладиган катта арифмометр — «аналитик машина» лойиҳасини ишлаб чиқди, лекин унинг лойиҳаси 100 й. дан кейингина муҳанлислар диққатини ўзига жалб қилди. 1944 й. АК,Ш да электромагнит реледа ишлайдиган «МАРК-1» дастурли бошқариладиган рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) қурилди. 20-а. 40-й. ларида дастурли бошқариладиган электрон РҲМнинг яратилиши Ҳисоблаш техникаси тараққиётида кескин бурилиш ясади. Кейинчалик РҲМнинг техник параметрлари такомиллашти-рилиб борилди, уларнинг ишлаш тезлиги ва хотира ҳажми бир неча марта орттирилди. 1950 й. да Украина ФА акад. С. А. Лебедев раҳбарлигида биринчи электрон РҲМ «МЭСМ» (кичик электрон ҳисоблаш машинаси) қурилди. 1953 й. да С. А. Лебедев раҳбарлигида Аниқ механика ва ҳисоблаш техникаси интида «БЭСМ» (тез ишлайдиган электрон ҳисоблаш машинаси) яратилди. Электрон техникасининг ривожланиши Ҳисоблаш техникасининг тез такомилла-шишига сабаб бўлди. Дастлабки ЭҲМ лари лампали бўлган, кейинчалик улар яримўтказгичлардан тайёрлана бошлади. Бундай ЭҲМларнинг бир неча авлоди яратилди. Ҳозир асосан компьютерлар ишлатилади (қ. Кибер-нетика). Ахборотларни қайта ишлаш тизимларида, кемалар, самолётлар, космик объектлар ва б. нинг координатларини тез ва аниқ белгилашда, кутубхоналардаги жараёнларни ва библиографик ишларни механизациялашда, банк, омонат кассалар ва б. молия муассасаларининг ишларни марказлаштиришда Ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади. Download 128.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling