Телевидениянинг жамиятдаги роли ва ривожланиш боскичлари. «Телевидение»
Куришни 3 компонентли назарияси. Асосий ва кушимча ранглар. Ранг тенгламаси
Download 0.54 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ТВ АСОСЛАРИ копия
Куришни 3 компонентли назарияси. Асосий ва кушимча ранглар. Ранг тенгламаси.
Рангни кўриш жараёни. Ранг электромагнит тўлқинларининг 380÷760 нм оралиғидаги ёруғлик диапазони таркибининг ифодасидир, агар шу диапазондаги тўлқинлар бир вақтда кўзга таъсир қилса, мияда оқ ранг гавдаланади. Тўлқинларнинг амплитуда қиймати бир хил бўлса, бундай рангни бир текис энергияли оқ ранг деб аталади. Агар ушбу диапазондаги тўлқинлар тўлиқ таъсир қилмаса, яъни бирор таркибий қиймати оз ёки кўп бўлса ёки таркибида бўлмаса мияда ранг гавдаланади. Спектрал таркиби ҳар хил бўлган нурланишлар бир хил ранг сифатида қабул қилинади. Бир хил спектрли икки манбадан чиқаётган нурланиш ҳар хил рангни уйғотиши мумкин. Ранглар метомердир. Агар икки ранг орасидаги фарқни кўз сезса, демак уларнинг спектрал таркиби ҳар хил, агар сезмаса, у ҳолда спектрлари бир хил деб ҳам айта олмаймиз. Ҳар қандай мураккаб таркибли нурланишларни пур-пур ранглардан ташқари монохром нурланиш билан алмаштириш мумкин. Умуман олганда, таркиби мураккаб, ранглари бир-бирига ўхшаш ўта кўп нурланишлар мавжуд, аммо улар бир-биридан фарқланади. Чунки ранглар кўп ўлчовлидир. Ранглар уч кўрсаткич билан аниқланади: тиниқлиги; туси; тўйинганлиги. Рангларнинг объектив кўрсаткичлари: Равшанлиги (В); Тўлқин узунлиги ( ); Тозалиги (оқ ранг билан қўшилганлик миқдори ). Кўзни ранг ажратиш қобилияти чегараланган ва бурчак катталигидан кичик бўлган жисмлар рангининг тусини узил-кесил бир хил аниқлаш қийин. Ўта кичик жисмлар рангини умуман пайқаб бўлмайди. Жисмларнинг рангсизланиши масофага ҳам боғлиқ. Рангни ажратиш жисм асосининг рангига боғлиқ: қора-оқ (қора асосда турган оқ жисм) ажралиши 100% олинса, у ҳолда қ-я 94%; қ-қизил 90%; қ-кўк 26%; я-қизил 40%; кўк-қизил 23%; кўк-яшил 19% ни ташкил қилади. Ёритиладиган жисмлар ранги ёритувчи манбанинг спектрал таркибига қараб тусланади. Ўта кичик ўлчамли бир неча манба ранги уларни қўшилмасидан ҳосил бўлган ранг сифатида кўрилади. Кўрилаётган ранглар бирор тезликда алмаштирилса, уларнинг ранги қўшилма натижаси деб қабул қилинади. Колориметрияда рангни кўришнинг қуйидаги хусусиятларига эътибор қаратилади. Кўз рангга нисбатан уч ўлчамли, яъни у нурларни уч таркибли қизил R, яшил G, ва кўк B қисмларга ажратади. Бу ранглар асосий ранглар деб аталади. Уларнинг устун тўлқин узунлиги , , . Колориметрия асосига биноан рангларни уч асосий ранг қўшилмасидан олиш ифодаси қуйидаги кўринишда ёзилади: , (7.1) бу ерда - ранглар модули. - натижавий ва асосий ранглар белгиси. Рангларни геометрик таърифлаш (тасвирлаш) уни тушуниш учун қулайдир. RGB тизимидаги ранглар учбурчаги яшил-кўк кўк- яшил сирена ранги олчаранг Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling