Телевидениянинг жамиятдаги роли ва ривожланиш боскичлари. «Телевидение»
Download 0.54 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ТВ АСОСЛАРИ копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-Маъруза Рангли телевидение системалари. ПАЛ, НТСК, СЕКАМ системалари. PAL рангли телевидение тизими
Айирма ранг сигналлари:
E’Y сигнали алоҳида узатилиши туфайли ранг сигналларида рангни равшанли узатилмайди, яъни E’R–Y = E’R – E’Y; E’G–Y = E’G – E’Y; E’B–Y = E’B – E’Y Уч айирма ранг сигналининг фақат иккитаси E’R–Y ва E’B–Y сигналлар узатилади. Учинчи сигнал қабул қилувчи қурилмада, шу сигналлардан қуйидаги ифодага биноан тикланади: E’G–Y = – 0,51E’R–Y –0,19E’B–Y 12-Маъруза Рангли телевидение системалари. ПАЛ, НТСК, СЕКАМ системалари. PAL рангли телевидение тизими – 1966 йили Telefunken фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва Олмония, Буюк Британия, Швеция, Австрия, Норвегия, Белгия, Дания Испания ва Италия давлатларида стандарт сифатида қабул қилинган. Хозирги вақтда дунёда энг кенг тарқалган тизим бўлиб у Африка, Осиё, Австралия ва жанубий Америка қитасидаги бир қанча давлатларда қабул қилинган. Тизимни тўлиқ номи Phase Alternation Line, яъни сатрлар бўйича фазани олмашишини англатади. Бу тизим NTSC модеризацияланган нусҳаси бўлиб, ундаги энг катта нуқсони бўлмиш сигнални узатилишида кирадиган фаза бузилишини бартараф қилади ва рангни асл кўринишини сақлаб қолади. PAL тизимда NTSC даги каби ранглилик сигнали шакллантирилади ва ёруғлик сигнали билан қўшилади. Ундан фарқи ранглилик сигнални шакллантиришда ҳар кейинги сатрда қизил айирма ранг сигнали UR–Y нинг фазаси 180о ўгирилади. Телевизорда қабул қилинган сигналдан ранглилик сигнали NTSC дек ажратилади ва ушлаб турувчи йўлга узатилади. Ушлаб турувчи йўл сигнални бир сатр давомида сақлайди ва навбатдаги сатр сигнали келиши билан ушлаб турилган сигнал билан қўшиш ва айириш амали бажарилади. Бунинг натижасида олинган сигналлар NTSC тизимидак синхрон детекторга узатилади ва айирма ранг сигналлари ажратиб олинади. Алоқа каналида критилган фаза нотекислиги ранглилик сигнали us векторини хақиқий холатидан бурчакка оғдиради. Қабул қилинган u’s, u’’s векторлари бучакка оғади, иккинчи сатр вектор 180о ўгирилганлиги сабабли, хақиқий қийматига us нисбатан u’s, u’’s векторлари икки томонида симметрик жойлашади. Қўшиш натижасида олинган вектор ҳақиқий йўналишини тиклайди, аммо амплитудаси ўзгаради. Бу эса фаза хатосини амплитуда хатосига айланитради (графикка қаранг). PAL тизимида айирма сигналларни U ва V ҳарфлари билан белгиланади. U = 0,493 E’B–Y, V = 0,877 E’R–Y, бу ерда коэффицентлар компрессия қийматлари, уларни вазифаси NTSC тизимидек. Айирма ранг сигналари частота бўйича 1,3 МГц чегараланган. Остки олиб борувчи частота fs сатр частотасининг тоқ қийматини чорак қисмига кадр частотасини қўшиш орқали олинади, яъни fs = 1135 fz/4 + fn . Рангни синхронловчи NTSC тизимидек сатр сўндирувчи импульс оралиғида сатр синхронловчи импульсдан сўнг жойлаширилади. PAL тизимида бу синхросигнал uv қайси фазада (90о ёки 270о) узатилаётгани тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак. NTSC схемаси SECAM
Кодер тизими SECAM СИСТЕМА ЦТ PAL PAL тизими 13-маъруза Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling