Телевизион тасвир сигналлари спектрини зичлаш (СИҚИШ) усуллари таҳлили


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana14.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1005814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
televizion-tasvir-signallari-spektrini-zichlash-si-ish-usullari-ta-lili

www.scientificprogress.uz
 
Page 239
Квантлаш жараёни тасвир сифати ва оқим тезлигига таъсир қилади. Бундан 
ташқари, бу операция ҳар бир макроблокда турли ҳил параметрда алоҳида 
бажарилади.Макроблоклар таркибига қараб, тасвир сифати ёки оқим тезлигини 
назорат қилиш имконини беради. 
Фазовий частоталарнинг кўпайиши билан кўриш сезувчанлиги пасаяди. 
Квантлаш натижасида тасвир қисмларининг частота ташкил этувчилари 
интенсивлиги уларнинг частоталари қиймати ошиши билан камаяди. Натижада
кўпинча юқори частотали кўплаб компонентлар нолга айланади. Шу нуқтаи 
назардан, коэффициент қийматларини ўқишнинг энг самарали усули - юқори 
чапдан пастки ўнг бурчакка зигзаг ёрдамида сканерлаш ҳисобланади. Бунда 
биринчи навбатда барча нол бўлмаган коэффициентлар ўқилади, сўнгра ҳамма 
нол коэффициентлар ўқилади (1-расм). Оҳирини кодлаш учун сериялар 
узунлигини кодлаш усули қўлланилади. Ҳар бир узлуксиз бир ҳил белгилар 
кетма-кетлигига (бу ҳолда ноллар назарда тутилади) алоҳида код сўзлари 
тайинланади. 
Қўпол квантланган спектр коэфицентларни декодерлашда ўзига хос 
бузилган тасвир олинади. Изоляция қилинган майда қисмлар йўқолиб, паразит 
нақшлар блоклар чегарасида (2 -расм) ҳамда блоклар ичида (шахмат тахтаси 
тузилиши) пайдо бўлади. Aйниқса қийин ҳолатларда, қўшни блокларнинг ҳар хил 
ёрқинлиги ва кўп рангли кўриниши пайдо бўлади - "мозаик" тасвир (3 -расм). 
Бузилишларнинг кўриниши, шунингдек, тасвирнинг берилган майдонининг 
ёрқинлигига, унинг бир хиллик даражасига ва сюжетнинг давомийлигига боғлиқ. 
Коэффициентларнинг ҳар хил қийматлари пайдо бўлишини статистик 
эҳтимоли бир хил эмас. Баъзилари тез - тез, бошқалари камдан - кам ҳолларда 
пайдо бўлади. Бу хусусият тез - тез учрайдиган қийматларга қисқа белгилар кетма 
-кетлигини ҳамда нодир бўлганларга узунроқ белгилар кетма - кетлигини 
белгилаш орқали оқимлар сонини янада камайтириш учун ишлатилиши мумкин. 
Хоффман коди каби ўзгарувчан узунлик кодлари бу муаммони ҳал қилади.
2-расм. Блок кўринишидаги тасвир 
3-расм. Мозайка кўринишдаги тасвир 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling