Телевизион тасвир сигналлари спектрини зичлаш (СИҚИШ) усуллари таҳлили
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
televizion-tasvir-signallari-spektrini-zichlash-si-ish-usullari-ta-lili
www.scientificprogress.uz
Page 241 4-расм. Блокларни бирлаштириш орқали ҳаракатни баҳолаш 5-расм. Кадрларнинг кетма-кетлиги Қидирув майдонининг ўлчамлари объектни кадрда ҳаракатланиш максимал тезлигини аниқлайди. Уни компенсация қилиш мумкин. Масалан, экранни 0,5 сонияда кесиб ўтадиган объект учун қидирув майдони камида 60х60 пиксел бўлиши лозим. Йўналтирувчи кадрда топилган мос келувчи блок, таҳлил қилинган блок билан жорий кадрда бирлаштирилади. Намуналар орасидаги фарқ канал орқали узатилади. Ҳаракат компенсацияси туфайли бу фарқ минимал даражада сақланади. Бундан ташқари ҳаракат вектори деб аталадиган ҳаракатнинг катталиги ва йўналиши декодерга юборилади. Олинган маълумотларга асосланиб, жорий блок параметрларини осонгина қайта тиклайди. Юқорида таърифланган алгоритм фақат кўчишдаги ҳаракатларда фойдали, бироқ бурилиш, яқинлаштириш ва бошқа мураккаб ҳаракатларда самарасиз бўлади. Лекин шунга қарамай, амалиётда яхши натижа беради. Агар ҳаракат етарлича аниқ ўлчанган бўлса, у ҳолда тасвир элементининг ҳар бир макроблоки учун фақат нисбатан кичик кадрлар орасидаги фарқ ва икки ўлчовли ҳаракат вектори узатилиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳолда ҳаракат векторини ўлчашдаги хатолар тасвирни сезиларли даражада бузилишига олиб келмайди. Фақат сиқилиш самарадорлигини пасайтиради, яъни узатиладиган оқимнинг ошишига олиб келади. Ҳаракатни баҳолаш ва компенсация қилиш процедуралари ҳисоблашда энг мураккаб ҳисобланади. Сифатсиз ёки содда баҳолаш, кетма - кет ва тўлиқ бўлмаган ҳаракат компенсацияси сиқилган маълумотлар миқдорининг ўртача 15- 20% ошишига олиб келиши мумкин. Декодер кадрлар орасидаги фарқ маълумотларига асосланиб, узоқ кетма - кетликдаги барча видео кадрларни қайта тиклай олмайди. Декодер қурилмасига вақти - вақти билан сиқилган (фазовий ортиқчалик тўғрилаган ҳолда), лекин олдиндан белгиланмаган видео кадрни (вақтинча ортиқчалик йўқ қилинмаган ҳолда) ёки ҳеч бўлмаганда макроблокни юбориш керак. Бундай кадр ёки макроблок лотин ҳарфи I (Intra) билан белгиланади. Бу олдиндан белгиланган, SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling