Телевизион тасвир сигналлари спектрини зичлаш (СИҚИШ) усуллари таҳлили
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
televizion-tasvir-signallari-spektrini-zichlash-si-ish-usullari-ta-lili
www.scientificprogress.uz
Page 243 Хулоса: Узатиладиган ва сақланадиган видео маълумотлар миқдорининг доимий ўсиши, телевизион сигналларни кодлаш алгоритмларининг самарадорлигини оширишни долзарблигини оширади. Тасвирларни сиқиш усули самарадорлигининг асосий мезони - бу видео оқимнинг сифати ва ҳажми ўртасида энг яхши оптимал келишувга эришиш. Замонавий видео кодлаш стандартларида визуал маълумотларни сиқишнинг такомиллаштирилган усуллари жорий қилинган. Улар ортиқча телевизион тасвир сигнали пайдо бўлишини бартараф этишга асосланган. Ортиқча телевизион тасвир сигналининг пайдо бўлишини статистик, структурали (тузилишли) ва психофизиологик таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Статистик ортиқчалик қўшни тасвир элементлари ўртасида сигнал қийматлари корреляцияси мавжудлигидан келиб чиқади. Структурали ортиқчалик анъанавий телевизион сигналида сўндирувчи импульсларнинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар узатиш давомийлигида тасвир ҳақидаги маълумотлар узатилмайди. Телевизион сигналнинг психофизик ортиқчалиги одам сезмайдиган ҳамда уни узатиб бўлмайдиган маълумот билан белгиланади. Паст интенсивликдаги фазовий спектрнинг ташкил этувчиларини камайтириш ҳисобига, кадрлар ичидаги ортиқчаликни қисқартириш даражасини ошириш видео ахборот структурасини бузади ёки чегарани узатиш вақтида бузилишларни пайдо бўлишига олиб келади. Кадрлар оралиғининг ортиқчалигини камайтириш даражасининг ошиши телевизион тасвирларининг ҳаракатланувчи қисмларини вақтинчалик тузилишини бузади. Ҳисоботда замонавий видео кодлаш стандартларида қўлланиладиган кадр ичи ва кадрлараро видео сиқиш усуллари солиштирилди. Уларнинг асосий афзалликлари ва камчиликлари баҳоланди ҳамда тахлил асосида уларни такомиллаштиришнинг бошқа йўллари аниқланди. REFERENCES [1] Гонсалес Р., Вудс Р. "Цифровая обработка изображений". — М.: Техносфера, 2006 [2] Ричардсон Ян. "Видеокодирование. Н.264 и MPEG-4 — стандарты нового поколения". — М.: Техносфера, 2005. [3] ITU-T and ISO/IEC JTC 1, "Advanced video coding for generic audiovi- sual services", ITU-T Rec. H.264 and ISO/IEC 14496-10 AVC, 2003. [4] Gary J. Sullivan, Thomas Wiegand. Video compression — from concepts to the H.264/AVC standard // Proc. Of the IEEE, 2004. — Vol.93. [5] Ганиев АГ, Авлиякулов АК, Алмардонова ГА. Физика. 1 часть. Учитель. 2003. SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling