тузатишлар киритиш
Таълим муассасаси тест топшириш учун танлаб олинган ўқувчилар ҳақидаги барча маълумотларни, масалан, демографик маълумотлар ва ўқитиш дастурини ўз ичига олган, шу муассаса томонидан юборилган “Ўқувчилар рўйхати”ни қабул қилиб олади. Қабул қилиб олинган рўйхат текширилиши ва зарур ҳолларда тўлдирилиши, тўғриланиши керак бўлади. Тест учун танлаб олинган ўқувчилар рўйхати 4.2.жадвалда келтирилган. “Иштирок этиш шакллари” ҳам текширилиши, зарур ҳолларда тўғриланиши керак.
Ҳар бир иштирокчи ҳақидаги маълумотни текшириш (6-11 устунлар).
6-11-устунлардаги ҳар бир қатнашчи ўқувчи ҳақидаги маълумотларни текшириш, зарур ҳолларда тузатиш ёки йўқ бўлган маълумотни киритиш зарур: фамилияси ва исми, синф/курси, жинси, туғилган ойи ва йили, ўқитиш дастури ва махсус таълим коди.
PISA тадқиқотида ҚАТНАША ОЛМАЙДИГАН ўқувчиларни аниқлаш (12-
устун) 12-устунда танлаб олинган ўқувчилардан PISA тадқиқотларида ҳеч бир ҳолатда ҳам қатнаша олмайдиганлари белгиланади. PISA
тадқиқотларини ўтказишнинг зарур шартларидан бири танлаб олинган барча ўқувчиларнинг тестни ўтказишда МАКСИМАЛ ДАРАЖАДА иштирок этишини таъминлаш саналади. Сиз бу устунга тест ўтказиладиган куни бошқа тадбирларда қатнашган ёки бетоблиги сабабли мактабга кела олмаган ўқувчилар учун код ЁЗМАСЛИГИНГИЗ керак, чунки улар қўшимча тест ўтказишда қатнашишлари мумкин бўлади.
Бироқ айрим ўқувчилар бир қатор сабабларга кўра тадқиқотда қатнаша олмасликлари мумкин. Бундай сабаблар тест ўтказишга танлаб олинган “Ўқувчилар рўйхати”нинг 12-устунида қайд этилади. 4.3. жадвалда иштирок этмаслик сабабларини белгилашда фойдаланиладиган кодлар келтирилган:
4.3. жадвал. Иштирок этмаслик сабабларини белгилаш учун кодлар
2 коди – Ўқувчининг ота-онаси PISA тадқиқотида қатнашишга рухсат бермади
Do'stlaringiz bilan baham: |