4.12. Тест ўтказувчини тест жараёни ва сўровнома ўтказиш сценарийси ҳамда ўқувчиларнинг сўровномаларига изоҳлар билан таништириш
Тест ўтказувчи тестни ўтказиш бўйича сценарийга қатъий амал қилиши муҳимдир. Бу эса тестни ташкил этадиган ва ўтказадиган барча мамлакатлардаги мутахассисларнинг тадқиқотни бир хилда олиб боришлари учун зарурдир.
Тест ўтказувчи ўқувчиларда сўровнома ўтказиш жараёнида сўровноманинг муайян пунктлари бўйича иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришига тўғри келиши мумкин. Ўқувчиларда сўровнома ўтказишнинг турли жиҳатларига боғлиқ бўлган ҳолда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда сценарийда Сизга ёрдам сифатида изоҳлар келтирилган (D иловага қаранг).
Тест ўтказиладиган кунга қадар изоҳлар билан танишиб чиқинг. Тест ўтказувчи ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришда улардан фойдаланиши зарур, чунки барча мамлакатлардаги ўқувчилар сўровнома саволларига қандай жавоб беришлари ҳақида бир хил ахборотга эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |