3-cессия Мақсадлар ва кутилаётган натижалар - Мақсадлар: Ушбу машғулотнинг мақсади - иштирокчиларда боланинг ривожланишини тушунишни ва ривожланишнинг турли соҳаларидаги ўзаро боғлиқликни, ҳамда Илк Қадам ва Давлат талабларининг тузилиши ривожланиш соҳаларини акс эттиришини ривожлантириш.
- Кутилаётган натижалар: ушбу сессия натижасида иштирокчилар турли ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлигини тушунишганини намойиш қилишади. Ривожланишнинг ҳеч бир жиҳати ўз-ўзидан пайдо бўлмаслигини ва ҳар бир кўникма, оддийми ёки мураккабми, бошқа соҳалардаги кўникмаларни акс эттиришини ва боланинг ривожланишини аниқ мисоллар билан тушуниш амалиётини намойиш этишади.
«ривожланиш" сўзи нимани англатади? Брейнсторминг/Ақл жанги (10 дақиқа) - "Ривожланиш мураккабликни ёки оддийдан мураккаблик сари ўзгаришни англатади".
- Бу, бола ҳаракат, суҳбат, фикрлаш, тушуниш ва атрофдаги одамлар ва нарсалар билан ўзаро мулоқот қилиш қобилиятига эга бўладиган босқичма-босқич ва узлуксиз жараёндир.
- Болаларнинг ривожланиши ҳақида гапирганимизда, биз, уларнинг ўсиши жараёнида болаларда содир бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирамиз.
- «Ривожланиш жараёнида болалар ўсиб боради, каттароқ, кучлироқ, мустақилроқ ва етукроқ бўлади»
Ривожланиш таърифи - Бир дақиқа давомида ўзингиз ишлаётган болалар ҳақида бир оз ўйлаб кўринг.
- Уларнинг барчаси ҳар хил. Баъзилари доимо бахтли туюлади. Бошқалари эса бу қадар хушмуомила кўринмайди. Баъзи болалар фаол, бошқалари одатда жуда жим. Сиз ҳатто, баъзи болаларни яхши кўриб қолиш жуда осон эканлигини ўзингиз учун билиб олишингиз мумкин ёки сиз аллақачон буни биласиз.
- Ушбу болаларнинг барчасини самарали ўрганишига кўмаклашиш учун сиз боланинг ривожланиш босқичларини ва мантиқийлигини тушунишингиз керак.
- Бола ривожланишини ва ривожланиш соҳаларини билиш, ўрганишнинг асосини ташкил этади. Бунга тегишли масала – миянинг соғлом ривожланиши.
- Бола миясининг соғлом ривожланиши боланинг ҳаётидаги соғлом инсоний алоқаларга боғлиқ. Ижобий рағбатлантирувчилар миянинг ривожланишида муҳим омиллардир. Бу стимуллар/рағбатлантирувчилар боланинг туғилишидан бошланади. Шу сабабли, боланинг атрофида меҳр ила ғамхўрлик қиладиган тарбиячиларнинг бўлиши жуда муҳимдир. Кичик болалар ишончли муносабатларга муҳтож, улар ҳамма нарсани тахмин қилиш мумкин бўлган ва ёрдам, ва қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлган муҳитда ўқишлари керак.
- Бола ривожланишининг назарияларини тушуниш ўқитувчиларга болаларни ўқитиш учун билимларни шакллантиришга ёрдам беради.
- Бу билим, сизга шаҳсга қаратилган Илк Қадам дастурини самарали режалаштириш ва амалга оширишда ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |