- Когнитив ривожланишни баъзан интеллектуал ривожланиш деб номлашади. У инсон миясида юзага келадиган билим олиш жараёнларини англатади.
- Нутқ, фикрлаш, асослаш, орзулар ривожланишнинг шу соҳасига тегишли. Рангларни ажратиш ва турли хил ранглар орасидаги фарқни билиш ҳам, когнитив ривожланиш билан боғлиқ.
Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш - Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш ривожланишнинг бир соҳасига тааллуқли, чунки улар бир-бири билан ўзаро боғлиқдир. Бошқалардан ўрганиш ижтимоий ривожланишга тааллуқлидир. Ҳиссий ривожланиш ҳиссиёт ва ҳис-туйғуларни ифодалаш қобилиятини ўз ичига олади. Имон, қўрқув, ҳазил - буларнинг барчаси ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш соҳасига тегишли. Ўзини ифодалаш қобилияти жуда эрта ёшда ривожлана бошлайди.
Ижодий ривожланиш - Илк Қадамда ривожланишнинг яна бир йўналиши - ижодий ривожланиш киритилган.
- Ижодий ривожланиш: болада фантазия пайдо бўлади, улар ҳеч қайси намуналарга риоя қилмайдилар, улар ўзлари қандай ўйлаган бўлса, ҳаммасини шундай қилишади (тугунни бантик шаклида боғлашлари мумкин).
- Сефлокаудал тамойили: Ривожланиш бошдан, тепадан пастга давом этади. Ушбу тамойилга кўра, бола дастлаб бошини, сўнг қўлларини, сўнгра оёқларини бошқаришни ўрганади. 6-12 ойлигида болалар бутун вужудини бошқариши керак.
- Проксимодистал тамойили: Ривожланиш, шунингдек, тананинг марказидан томонга ўтади. Ушбу тамойилга кўра, умуртқа поғонаси тананинг бошқа қисмларидан анча олдин ривожланади. Боланинг қўллари бармоқлардан кўра олдинроқ ривожланади. Қўл ва оёқ бармоқлари охирги ўринда ривожланади.
- Ривожланиш ўсишга боғлиқ: Матурация боладаги биологик ўзгаришларнинг кетма-кетлигига тааллуқли. Матурация мия ва асаб тизимидаги ўзгаришларга жуда боғлиқ бўлиб. Бу ўзгаришлар болага фикрлаш ва ҳаракатини яхшилашга ёрдам беради. Бой таълим муҳити болага ўз салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Мисол учун, 4 ойлик чақалоқнинг мияси унга сўзларни айтишга имкон бермайди. Аммо 2 ёшга тўлган бола аллақачон кўп сўзларни тушуниб, талаффуз қила олади. Бу билим кўникмалари оддийдан мураккабга қараб ўзгаришига тааллуқли. Жисмоний кўникмалар умумийдан нозик ҳаракатларгача ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |