- Мия функциялари Имконият ойнаси
- Кўриш Туғилгандан 6 ойгача
- Моторикани ривожланиши Туғилгандан 8 йилгача
- Ҳиссий назорат Туғилгандан 3 йилгача
- Нутқ / сўзлашув бойлиги Туғилгандан 3 йилгача
- Математика/мантиқ 1 йилдан 4 йилгача
Боланинг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган дастур
Ушбу хусусиятлар ҳақидаги билимга асосланади, яъни, барча болалар ривожланишнинг муайян босқичларидан ўтади, лекин айни пайтда ҳар бир бола ноёб ва индивидуалдир. Ўқитувчилар болаларни уларга мос материал ва фаолият турлари билан таъминлаши учун боланинг одатий ўсиши ва ривожланишидан хабардор бўлишлари лозим. Шунингдек, улар бир хил ёшдаги турли болаларнинг ҳар хил қобилиятлари ва манфаатларидаги фарқларга эътибор беришлари керак.
- болалар манфаатларига жавоб берадиган тадбирларни, уларнинг билим функцияларига оид даражаси, ижтимоий ва эмоционал етуклик даражасига мос тадбирларни ўз ичига олади. Бундай фаолият болаларнинг табиий қизиқишини, ҳиссий тажрибаларидан олинган завқ ва амалиётда ўз ғояларини синаш истагига қаратилган.
- болаларга ўз саволларига жавоб топишларига ёрдам беради. Болалар ўзлари савол беришса, уларда автоматик равишда қизиқиш, мотивация ва эътибор фаоллашади. Тарбиячининг роли болани қондирадиган жавобларни топиш усулларини аниқлаб, саволни соддалаштирмасдан ва болани маълумотни кўплигидан ҳайрон қилмасдан жавоб беришдан иборат.
Кичик гуруҳларда ишлаш учун топшириқ (30 дақиқа) - Гуруҳ 5 та кичик гуруҳга бўлинади.
- Ҳар бир гуруҳ 6-7 ёшдаги болалар гуруҳини ва ривожланиш соҳаларидан бирида уларнинг ривожланиш хусусиятларини ўйлаб кўриши керак.
- Ҳар бир гуруҳга ривожланиш соҳаларидан бири берилади.
- Ҳар бир гуруҳ: катта қоғоз парчасини икки устунга бўлади. Биринчи устунда ривожанишнинг танланган соҳасида (ривожланиш босқичлари) болалар ушбу ёшида эгаллаган компетенцияларини (ушбу ёшдаги болалар…..билиши шарт, бу ёшдаги болалар ……қила билиши керак, ушбу ёшдаги болалар ...) Илк Қадам дастури ва Давлат талабларига қаранг).
- Танланган ривожланиш соҳасида қандай турли хил компетенцияларни кўрсатиш кераклигини ўйлаб кўринг. Иштирокчиларга биринчи навбатда вазифани алоҳида-алоҳида ўйлаб кўришларини сўранг (7 дақиқа), сўнгра, гуруҳдаги муҳокамадан сўнг, ҳар бир соҳа ва муҳим компетенциялар учун Давлат талаблари бўйича кўрсаткичларни аниқлашларини илтимос қилинг.
- Иккинчи устунда, бу ёшдаги болаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун ўқитувчилар нима қилиши мумкинлигини кўрсатинг.
Расм галереяси - Гуруҳ тақдимотлари. Ҳар бир гуруҳга ўз қоғозини деворга осиб қўйишни илтимос қилинг.
- Иштирокчилар бир варақдан бошқасига ўтадилар ва нима ёзилганлигини ўрганадилар.
- Бутун гуруҳ билан суҳбат давомида иштирокчиларга бирон бир ўзгариш ёки қўшимчалар киритишни ҳоҳлашларини сўранг.
- Ўқитувчиларнинг ўз болаларини ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятига нима ҳос?
- Тарқатма материал: «Улғаямиз ва ўзгарамиз»
Do'stlaringiz bilan baham: |