Тема лекции: мониторинг речевого развития детей дошкольного возраста
Download 0.66 Mb.
|
Мотивация Тема 5
Р.Вудвортснинг мотивлар назарияси "Динамик психология" китобида баён қилинган бўлиб, унда эҳтиёж ўзига хос равишда талқин этилади. Вудвортс ўзининг "Хулқ динамикаси" асарида шахсий қарашларини қайта ифодалаб, биологизаторлик позицияси негизида мотивларнинг янги назариясини ишлаб чиқади. Унинг қарашига мувофик, хулқ эҳтиёж ва когнитив жараёнлар ёрдами билан аниқланади. Муайян хулқ кодига туғма (ирсий) ва ҳаётда ҳосил қилинган механизмлар ўз таъсирини ўтказади. Эҳтиёж ва установкалар жавобга (реакцияга) таъсир этади. Муаллиф мотивацияга қобилиятни ҳам киритади, шунинг учун мотив фақат эҳтиёжлар билан аниқланиб қолмасдан, балки қобилият хам унга таъсир ўтказади. Бу ўринда тадқиқотчи қобилиятни туғма (наслий) белги сифатида талқин қилиб, ҳаёт давомида ривожланиш, такомиллашиш эҳтимоли мавжудлигини инкор этади. Умуман олганда, Вудвортс мотивацияни ҳам бихевиористик, ҳам анъанавий америкача тарзда таҳлил қилади.
Л.Фестингернинг мотивация тўғрисидаги ғояси унинг "Когнитив диссонанс назарияси" деган китобида баён этилади. Ушбу назария ўз ичига ҳам ижтимоий-психологик, ҳам биологик масалаларни қамраб олади. У ўқиш мотивлари тўғрисида мулоҳаза билдирганда ўз позициясини мана бундай ифодалайди: бир қанча ахборот мавжуд, бунда тазйиқ, розилик, ён беришлик учрайди. Инсонга келиб тушаётган ахборотлар ва розиликка (ёки норозиликка) установка билиш жараёнини аниқлайди. Мазкур дақиқаларда когнитив диссонанс (норозилик) вужудга келади. Ахборот ҳақчил бўлишига қарамай, ўз позициясини ҳимоялаш учун уни қабул қилишни истамайди. Когнитив диссонанс мотивацияни, когнитив диссонанс билан мотив бирлашиб хулқни белгилайди.
Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling