Тема лекции: мониторинг речевого развития детей дошкольного возраста
Download 0.66 Mb.
|
Мотивация Тема 5
Фестингер мотивацияни борлиқни билиш билан алоқадорликда олиб қарайди. Унинг далиллашича, диссонантлар (номутаносибликлар) мавжуд бўлганида диссонанс вужудга келади, консонант (муносиблик) ҳолатида эса у намоён бўлмайди. Тадқиқотчи назариясининг анъанавий бихевиористик схемадан фарқи шуки, унда мотивация билиш билан уйғунликда тадқиқ қилинади.
В.Кэттеллнинг мотивация назарияси ўзига хослиги билан бошқалардан ажралиб туради. У ўзининг илмий имкониятларини "Шахс ва мотивация", "Структура ва ўлчов", "Мотивация назарияси", "Шахснинг илмий таҳлили" сингари асарларида синаб кўрган. Унинг тасдиқлашича, хулқ-бу организм ва ташқи таъсирнинг натижасидир. Инсон хулқини таҳлил қилаётиб, у қобилият, темперамент, динамик қиёфа (хулқнинг фаоллиги ва кучи)га ажратади. Тизимнинг охиргиси эргик эҳтиёжлар (туғма реакцияларнинг омиллари) ва сентиментлар (ўзлаштирилган, ўргатилган реакциялар) таркибига киради. Муаллиф таклиф қилган схема шахснинг "ҳиссий", "сентиментлар", "эргик" муносабатлари даражасини қамраб олади (эргик - юнонча, иш, қувват демакдир). Хулқнинг мотивацион таркиби темперамент ва ҳиссиётлар билан алоқадордир. Эргик даража инстинктга, заруратга, эҳтиёжга қарама-қарши қўйилади. Унинг мулоҳазасича, эрг-мотивациянинг ўзгарувчан таснифловчисидир, мотив эса рағбатланувчи эҳтиёждир. Муаллиф ўзининг мотивация назариясида ижтимоий ва биологик жабҳаларни, шунингдек, физиологик ва психологик томонларни бирлаштиришга ҳаракат қилади. Бироқ у ижтимоий омилни аниқловчи мезон сифатида ажратиб кўрсатмайди.
Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling