Тема магистерской диссертации


Download 1.46 Mb.
bet1/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

1.1-Мавзу. Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари РЕЖА:

  • Фаннинг мақсади, вазифалари ва ўрганиш усуллари.
  • Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар.
  • Ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов.
  • Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Товарлар оқимининг «кичик доиравий айланиш» модели.
  • Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта.
  • Фаннинг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
  • 1. «Микроиқтисодиёт» фанининг мақсади ва вазифалари
  • «Микроиқ-тисодиёт» фанидан ўрганилиши лозим бўлган муаммолар
  • «Микроиқтисодиёт» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси

2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар

  • Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш мумкин.
  • Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо).
  • Умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин.
  • Реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади.
  • Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
  • Иқтисодий неъматлар - шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи воситалар.
  • Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин.
  • Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling