Мисол. Мой фракциясини 100 ва 500C да шартли қовушқоқлиги 2,6 ва 20 0ВУ га - Мисол. Мой фракциясини 100 ва 500C да шартли қовушқоқлиги 2,6 ва 20 0ВУ га
- тенг. Унинг 70 0C даги шартли қовушқоқлиги топилсин.
- Ечиш. Номаълум қовушқоқлик учун номограмма (10 – илова) дан фойдаланамиз. Номограмманинг координата турида 100 0C, 2,6 0 ҚУ ва 50 0, 20 0ҚУ координаталари билан икки нуқтани белгилаймиз. Топилган А ва В нуқталар орқали тўғри чизиқ ўтказамиз. Тўғри чизиқ вертикал билан кесишган нуктасини C нуқтани белгилаймиз. У 700C га мос келади. C нуқтани ордината ўқига проекциялаб, 700C даги шартли қовушқоқлик қийматини топамиз: = 7,1.
- Мойларнинг сифати температура ошиши билан қовушқоқлик даражаси ўзгаришига боғлиқ бўлади. Қовушқоқликнинг – температурага богликлик хусусиятларининг сонли кўрсатгичлари қовушқоқлик индекси (ИВ) деб аталади. Қовушқоқлик индекси номограмма (11–илова) дан кинематик қовушқоқликни икки температура (одатда 50 ва 1000) даги маьлум қийматлари бўйича топилади. Мой сифатини яхшиланиши билан унинг қовушқоқлик индекси юкори булади.
Мисол. Мотор мойининг 1000C даги қовушқоқлиги 10,5 мм2/с, 500C да эса - Мисол. Мотор мойининг 1000C даги қовушқоқлиги 10,5 мм2/с, 500C да эса
- 59 мм2/с ни ташкил этади. Мойни қовушқоқлик индексини аниқланг.
- Ечиш. Қовушқоқлиги ва температурасининг ординаталар ўқидаги В100 = 10,5 мм2/с ва т = 1000C да мос келадиган катталикларни белгилаймиз. Улар орқали тўғри чизиқ ўтказамиз. Иккинчи чизиқни бошқа икки нуқта орқали ўтказамиз: В50 = 59 мм2/с ва т = 500C. Икки тўғри чизиқ кесишиш нуқтаси эгри чизиқ бўлади ва бу 100 ни англатади. Демак, мойнинг қовушқоқлик индекси 100 (ИВ=100) га тенг экан. Босим ошиши билан нефт маҳсулотлари қовушқоқлиги ортади. Ҳисоблашларда 4МПа гача нефт маҳсулотлари қовушқоқликлари босимга боғлиқ эмас деб қабул қилиш мумкин.
- Суюқ аралашмалар қовушқоқлиги аддитивлик қоидасига кўра аниқланиши мумкин эмас, шунга кўра икки ва ундан ортиқ нефт маҳсулотилари қўшилишидан олинган аралашманинг қовушқоқлиги эксперементал ёьл билан топиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ тақрибий баҳолашда баьзида эмпирик формулалар ёки улар асосида тузилган номограммалардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |