Темир-бетон конструкциялар. Мавзу: Темир-бетон конструкциялар хакида
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
WXrrmTdSQVJKvfOiF9fXeebooeI4Qp0jtZlAwOTx
РЕЖА: 1.Темир-бетон конструкциялар хакида умумий маълумотлар. 2.Яратилиш тарихи. 3.Афзаллиги ва камчилиги. 4.Фойдаланиш сохалари. 5.Темир-бетон конструкция турлари. 6.Олдиндан зуриктирилган темир-бетон конструкциялар. 7.Олдиндан зуриктириш усуллари. Асосий юк кўтарувчи конструкциялари темир-бетон рамалардан иборат бўлган бино ва иншоотлар темир-бетон каркасли бино ва иншоотлар дейилади. Рамалар ўз тузилишига кўра ўзаро боғланган вертикал ва горизонтал элементлардан ташкил топади. Демак, темир-бетон рамалар ўзаро боғланган вертикал устунлар ва горизонтал тўсинлар (ригеллар) мажмуасидан иборат экан. Бундай бино ва иншоотларда барча асосий юкларни каркаслар қабул қилади. Шу сабабли каркасли биноларда бино деворлари ўз-ўзини кўтарувчи конструкция элементлари ҳисобланади. Сув хўжалиги қурилишида акведуклар, консолли сув ташлагичлар, ўтиш кўприклари, насос станцияси бинолари ва бошқа шунга ўхшаш иншоотлар каркасли схема асосида қурилади. Бундан ташқари кўпинча сув сақлайдиган темир-бетон сиғимлар ва босимли сув миноралари хам каркасли қилиб қурилади. Ҳар қандай каркасли бино ва иншоотлар етарли даражада фазовий бикрликка эга бўлиши керак. Яъни, улар турли хилдаги юклар таъсирида горизонтал йўналиш бўйича конструкциянинг деформацияланишига қаршилик кўрсата олиши керак. Иншоотлар ўзига таъсир этадиган горизонтал юкларни қандай тарзда қабул қилишига қараб каркасли бино ва иншоотлар рамали ёки рама-боғламли тизимда бўлиши мумкин. Рамали тизимдаги иншоотларда горизонтал юкларни асосан рамалар ва уларни бирлаштирувчи қовурғали конструкциялар қабул қилади. Одатда улар темир- бетон плиталар ва тўсинлардан ташкил топади. Рамали тизим асосан акведукларда, консолли сув ташлагичларда, кўприкларда, ўтиш йўлакларида ва сув сақлаш сиғимларида кенг қўлланилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling