Темир-бетон конструкциялар. Мавзу: Темир-бетон конструкциялар хакида
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
WXrrmTdSQVJKvfOiF9fXeebooeI4Qp0jtZlAwOTx
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туркумлаштириш
- Унификациялаш
Рама-боғламли тизим эса кўпинча кўприкли кранлар ўрнатилган насос станцияларининг ва ГЭСларнинг каркасли биноларини қуришда кенг қўлланилади. Бунда кўприкли кранларнинг иш жараѐнида ҳосил бўладиган горизонтал юкларни асосан ѐпмалар ва вертикал боғламларни ўзаро бирикишидан ҳосил этилган ягона фазовий тизим рамалари қабул қилади. Каркасли бино ва иншоотларга таъсир этувчи вертикал ва горизонтал юкларни асосан рамалар қабул қилади. Аксарият ҳолларда ташқи юклар темир-бетон плиталар ва тўсинлардан ташкил топган қовурғали конструкциялар орқали рамаларга узатилади. Бинолар ва сув сақлаш сиғимларида – ѐпмалар, акведук ва консолли сув ташлагичларда – новлар, кўприклар ўтиш йўлакларида эса – оралиқ қурилмалари юк узатувчи элементлар ҳисобланади. Бино ва иншоотларнинг темир-бетон каркаслари кўпинча статик ноаниқ тизим деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳароратнинг ўзгаришидан, бетоннинг киришишидан ва пойдеворларнинг нотекис чўкишидан уларда қўшимча зўриқишлар юзага келади. Одатда ушбу зўриқишларни камайтириш учун темир-бетон иншоотлар узунлиги ва кенглиги бўйича ҳарорат – киришиш ва чўкиш чоклари билан алоҳида қисмларга, яъни алоҳида деформацияланиш блокларига ажратиб қўйилади. Бунда ҳарорат – киришиш чоклари орасидаги масофалар очиқ йиғма ва бир бутун қуйма (монолит) иншоотларда манфий ҳарорат -40 0 С дан юқори бўлган ҳолларда мос равишда 40 ва 30 м дан катта бўлмаслиги керак. Йиғма ва бир бутун қуйма тарзда қуриладиган бир қаватли иситиладиган темир-бетон каркасли насос станцияси бинолари учун ҳарорат – киришиш чоклари орасидаги масофалар мос равишда 72 ва 60 м гача қабул қилинади. Ҳарорат – киришиш чоклари одатда бино ва иншоотларнинг ер устки қисмларини пойдеворигача бир-биридан ажратиб туради. Қурилишнинг индустриялаштиришни асосий йўналишларидан бири конструктив элементларни туркумлаштириш ва конструкцияларнинг асосий ўлчамларини ҳамда бино ва иншоотларнинг конструктив схемаларини унификациялашдан иборатдир. Туркумлаштириш деганда, ялпи қурилишда кенг қўлланиладиган қурилиш амалиѐтида текширилган ва энг самарали деб топилган конструкция турларини танлашга айтилади. Унификациялаш деганда эса бино ва иншоотларнинг ҳажмий-режалаш кўрсаткичларини ҳамда конструкция ўлчамларини ва сонини маълум даражада чеклашга, яъни уларни умумлаштиришга айтилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling