Темир йўл транспорти молияси 5230900- «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»


Курс ишининг назарий қисмини бажариш учун услубий кўрсатма


Download 58.49 Kb.
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi58.49 Kb.
#1503929
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ МОЛИЯСИ метод 2

Курс ишининг назарий қисмини бажариш учун услубий кўрсатма

Назарий қисм «Темир йўл транспорти молияси» фани дастурининг барча саволларини ўз ичига олган. Ҳар бир вариантда мантиқий ва амалий аҳамиятга эга бўлган саволлар берилган. «ЎТЙ» АЖ нинг хўжалик-молиявий фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва чизиқли бўлинмалари бўйича саволларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябр № 378, 2004 йил 3 август №366 қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармаси ташкилотларини такомиллаштириш бўйича кўриб чиқилиш мақсадга мувофиқ. «ЎТЙ» АЖ хўжалик-молиявий фаолият юритувчи корхоналар ва бўлинмаларининг ташкилий тизимлари ўрганилганда меъёрий ҳужжатлар келтирилиши лозим, жумладан, 1.05.03. йилдаги «“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналари ва бўлинмаларининг хўжалик-молиявий фаолияти тўғрисида» ги Қарор, №54, 5.02.1999 йил Маҳсулот(иш, хизмат) ишлаб чиқариш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги қарор.


Курс ишнинг мақсади ва вазифалари- қўйилган саволлар мазмунига эътибор билан қараб, мантиқий жавоб бериш, темир йўл компаниясининг ҳар хил турдаги бошқарувининг пул муомаласини ташкил этишни такомиллаштириш. Темир йўл компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш борасида масалаларга, яъни транспорт хизмати билан боғлиқ масалаларга, юк ташиш бўйича рақобат муҳитини яратиш, ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш ишлари, ер устки қурилишини таъмирлаш, чет эл сармояларини жалб қилиш ва бошқа масалаларга эътибор бериш тавсия қилинади.
Ҳар бир саволга жавоб беришда талаба ўз нуқтаи назаридан қараши мақсадга мувофиқ. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, талаба ўз фикрини билдириши керак. Курс ишининг назарий қисми ҳажми 20-25 бетдан иборат бўлиши керак.
II. Амалий қисм


Курс ишининг амалий қисмига топшириқ



1.

Юк ташиш бўйича кўрсатилган хизматдан МТУ даромади башорати ишлаб чиқиш:

1.1

«ЎТЙ» АЖ буюртмаси бўйича ташишдан умумий даромади башоратини ишлаб чиқиш;

1.2

Қўшимча йиғимлардан даромад башоратини ишлаб чиқиш асослари;

1.3

Бошқа даромадлар башоратини ишлаб чиқиш асослари;

1.4

Юк ташиш бўйича ялпи фойданинг умумий қиймати башоратини ишлаб чиқиш;

2.

Юк ташиш бўйича соф фойда башоратини ишлаб чиқиш;

3.

Юк ташиш бўйича тарифлар ҳисоби ва ундан фойдаланиш башоратини ишлаб чиқиш.

4.

Хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш.


Download 58.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling