НБРС=ПРасп*СБ:100%
Бу солиқ ставкаси сўнгги йилларда ўзгармаганлиги сабабли 8%га тенг.
Агар МТУ балансида ижтимоий инфратузилма объектлари қайд этилган бўлса, у ҳолда солиқ ставкаси ҳисоб-китоб йўли билан камаяди, чунки бу объектларни таъминлаш учун корхона фойдаси солиққа тортиладиган базадан олинади. Юксалиш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ маҳаллий солиққа тегишлидир. Солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Лекин амал қилаётган қонунга биноан маъмурий ҳудудий бўлинма ҳокими бу солиқ миқдорини камайтириши мумкин.
Ушбу курс ишида талаба ижтимоий инфратузилма объектлари МТУ балансида мавжуд бўлмаганлиги шарти билан солиқни башорат қилади.
«ЎТЙ» АЖ заҳира фондига ажратмалар миқдори темир йўл компаниясининг ижро этувчи органи томонидан ялпи фойданинг умумий суммасидан фоиз ҳисобида квартал учун тасдиқланади.
«ЎТЙ» АЖ заҳира фондига ажратма башорати ялпи фойданинг умумий суммаси башорати билан тасдиқланган миқдор кўпайтмасига тенг:
РФ=ВП*Н:100%,минг сўм
Хозирги шароитда «ЎТЙ» АЖ заҳира фондининг шаклланиши капитал қўйилмаларни молиялаштириш ва умум йўл ижтимоий муҳитини таъминлаш учун керак.
Башорат талаба томонидан 1-илова маълумотлари орқали аниқланади.
Низомга кўра МТУ ўзининг фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдани ўзининг заҳира фондига йўналтириши мумкин [4 қар.].
Юк ташишга ҳисоб тарифи башорати ва ундан фойдаланиш
Ҳисоб тарифини ишлаб чиқиш «ЎТЙ» АЖ ижро этувчи органи (Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси номидан) билан МТУ ўртасидаги юк ташиш учун керак (тариф 10 экспл.тонна-км аниқланади).
Юк ташишга ҳисоб тарифлари келгуси кварталга башоратлаш маълумотлари асосида шаклланади.
Ҳисоб тарифи темир йўл компанияси буюртмаси бўйича ташишдан даромад башорати суммасининг (2.1.1 боб) эксплутация тонна-км ҳажмига бўлиш орқали топилади(∑pl):
Do'stlaringiz bilan baham: |