Темир йўл транспорти молияси 5230900- «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»


Download 58.49 Kb.
bet1/9
Sana16.06.2023
Hajmi58.49 Kb.
#1503929
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ МОЛИЯСИ метод 2


Тошкент давлат транспорт университети
Н.У. Бабаханова, А.Б.Джуманова, Р.А. Артыкова


ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ МОЛИЯСИ
5230900- «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
(темир йўл транспорти) йўналиши 3-курс талабаларига
«Минтақавий темир йўл узелининг молиявий башоратини ишлаб чиқиш» мавзусида курс ишини бажариш учун топшириқ ва услубий кўрсатма

Тошкент -2021


УДК 656.2.003:658.1


Темир йўл транспорти молияси. Услубий кўрсатма. Н.У. Бабаханова, А.Б.Джуманова, Р.А. Артыкова. ТДТУ,Т.:2021,30бет.
Мазкур топшириқ ва услубий кўрсатма иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат талабаларига «Темир йўл транспорти молияси» фанидан курс ишини бажариш учун мўлжалланган.
Иқтисодиёт факультети илмий-услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилди.


Тақризчилар: А.А. Остонақулов – и.ф.н., доцент(ТошМИ)
Н.Х. Ходжаева – и.ф.н. доцент(ТДТУ)

©Тошкент давлат транспорт университети (ТДТУ), 2021


МУНДАРИЖА




бет

Кириш

4

1.Курс ишини бажариш учун календар режа

6

2.Курс ишининг назарий қисми бўйича топшириқ

6

3.Курс ишининг назарий қисмини бажариш бўйича услубий кўрсатма

22

4.Курс ишининг амалий қисми бўйича топшириқ

23

5.Курс ишининг амалий қисмини бажариш учун услубий кўрсатма

23

Хулоса

29

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати

30

Илова





Кириш

Хўжалик юритувчи субъект, ўзининг хўжалик фаолиятини яхши юритиш учун бюджет ва давлатнинг мақсадли фондлари олдидаги вазифасини ўз вақтида бажариши, шунингдек, даромади, харажати ва фойдасини олдиндан ҳисоблаб чиқиши, инфляция оқибатларини, бозор конъюнктурасининг ўзгаришини ва ҳамкорлари билан шартномалар бузилиши эҳтимолини инобатга олиши керак.


Молиявий режалаштириш (башоратлаш)нинг асосий мақсади- бу ҳар хил манбалар ҳисобидан шаклланган молиявий ресурслар ҳажмини мумкин қадар аниқлашдир. Молиявий режа-башорат жорий молиявий-эксплуатация эҳтиёжларини молиялаш, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан темир йўл транспортининг, сармоя ва инновация лойиҳасини бошқариш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида минтақавий темир йўл узели (МТУ) темир йўл транспортининг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиб, хизмат қилади.
У «ЎТЙ» АЖ нинг юридик шахс мақомига эга шўъба корхона сифатида асосий фаолияти қаторига киради ва компаниянинг ижро этувчи органига бўйсунади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Минтақавий бозор конъюктурасини ўрганиш, ташиш инфратузил-масини шакллантириш, темир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • Темир йўл транспорти хизмат кўрсатаётган ҳудудларда барқарорликни ва хавфсизликни таъминлаш, темир йўл транспорти хизматларини харидорларга кенг кўламда тақдим этиш;

  • Жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда темир йўл транспорти бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

  • Хизмат кўрсатилаётган ҳудудда темир йўл транспортининг ташиш ишларини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

  • Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали юк ва йўловчи ташишни амалга оширишда жойлардаги божхона ва солиқ органлари, чегара хизмати билан аниқ мувофиқлаштирилган ҳолда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш.

МТУ юк ташиш ва ёрдамчи кўмакчи фаолият бўйича режа-башорат асосида, шу жумладан, капитал таъмир бўйича фаолият юритади. МТУ режа-башорати «ЎТЙ» АЖ ижро этувчи орган томонидан бир йилга ва кварталга тасдиқланади. Унинг режа-башоратида иқтисодий-ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан ташқари, МТУнинг фаолият тури бўйича даромади ва ҳаражати шу жумладан, давр ҳаражатлари тасдиқланади.
МТУ молиявий башорати кўрсаткичлари ҳисобида пул маблағларининг келиб тушиши ва ишлатилишини аниқлаш, солиқ тўловларини ва келгуси даврдаги МТУ ажратмаларини ҳисоблаш кўзда тутилган. Келгуси даврда кутилаётган молиявий натижаларни башоратлаш МТУ ишлаб чиқариш базасининг ижтимоий муҳитини ривожлантириш, жорий ҳаражатларни ўз вақтида молиялаштиришда пул маблағлари билан таъминлаш учун зарурдир.
Хозирги, юк ташиш ҳажми пасайиб кетган шароитда, молиявий
режа-башоратни ишлаб чиқишда асосий эътибор темир йўл транспортида янги даромад манбаларини излаб топишга қаратилади. Бунда нафақат иш ва хизмат ҳажмини кенгайтириш, балки техника ва технологияни такомиллаштириш йўллари, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамли фойдаланиш, маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, МТУ тасарруфидаги фойдани аниқлаш ва ундан тўғри фойдаланиш мақсадида солиқ тўловлари ва бошқа тўловларни аниқлаш мақсадга мувофиқ. Курс ишини бажаришдан асосий мақсад-молиявий кўрсаткичларни башоратлаш услублари асосини қамраб олиш, иқтисодий фикрлаш доирасида янгиликлар яратиш. Бу эса ўз навбатида, ҳар бир ҳисоб-китоб натижаси асосида хулосалар келтириш талабалар вазифасига киритилади. Бунда олинган ҳисоб-китоб натижалари асосида логик текширув олиб борилади.
Топшириқ асосига «ЎТЙ» АЖ МТУ аниқ кўрсаткичларига яқин кўрсаткичлар олинган. Хозирги кунда молиявий режа квартал учун ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу ўз навбатида курс иши топшириғида ҳам кўзда тутилган.
Бажарилган курс иши ёрдамида талабаларнинг ушбу фан бўйича мустақил ишлари натижалари текширилади. Курс ишининг бажарилиш тартиби услубий кўрсатмаларда аниқ ёритилган. Курс ишининг асосий қисми молиявий кўрсаткичлар ҳисоб-китоб тартиби ва натижалар асосида қилинган таҳлил бўлиб ҳисобланади. Талабаларга ўқитувчи томонидан алоҳида вариант рақамлари бириктирилади.
Курс иши аниқ, тушунарли ёзилган бўлиши ва давлат стандартлари талабларига мос равишда расмийлаштирилиши лозим. Бетлар рақамланиши ва тақризчи фикри учун жой қолдирилиши шарт.
Қўлёзма охирида курс иши учун фойдаланилган манбалар рўйхати келтирилиши шарт.
Курс ишини календар режада кўрсатилган муддатда мустақил бажариб, 56%-100% билан ҳимоя қилган талаба имтиҳонга киритилади.



Download 58.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling