Курс ишининг амалий қисмини бажариш учун услубий кўрсатма
МТУ молиявий кўрсаткичлари башорати «ЎТЙ» АЖ [4-6] ички идоралар томонидан тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар услуби асосида ишлаб чиқилади.
Юк ташиш бўйича темир йўл компаниясининг ички молиявий-ҳисоб муомаласи ташишдан даромаднинг тўлиқ марказлашганлигига, шу жумладан, юк ташиш ва у билан боғлиқ бошқа тушумлар асосланади.
Ташиш жараёнида иштирокчилар ўртасидаги олинган даромад тақсимоти бажарилган иш ҳажми(ички тариф ҳисоби бўйича) ва ташиш харажатларига эҳтиёж сезилганида амалга оширилади.
2.1. Юк ташиш бўйича кўрсатилган хизмат бўйича МТУ даромадини башоратлаш
2.1.1 «ЎТЙ» АЖ буюртмаси бўйича ташишдан даромадни башоратлаш
Юк ташиш бўйича кўрсатилган хизмат бўйича МТУ даромади (Д) ўз ичига «ЎТЙ» АЖ буюртмаси бўйича ташишдан даромад (Дз), қўшимча йиғимлардан даромад (Дсб) ва бошқа даромадларни (Ддр) олади:
Д=Дз+Дсб+Ддр, минг. сўм
«ЎТЙ» АЖ буюртмаси бўйича ташишдан даромадни башоратлаш (Дз) ишлаб чиқариш харажатлари башорати (Р) билан шу ташиш бўйича ялпи фойданинг умумий суммаси йиғиндисига (ВП) тенг:
Дз=Р+ВП, минг. сўм
Квартал учун ишлаб чиқариш харажатлари башорати ўз ичига МТУ ташиш бўлинмаларининг кирган ҳамма юк ташиш бўйича барча харажатларни ўз ичига олади.
МТУ бўйича ишлаб чиқариш харажатлари башорати 1-жадвал «Юк ва йўловчи ташиш учун харажатлар тақсимоти» маълумотлари асосида амалга оширилади. Бу жадвал МТУда режалаштирилган квартал учун тузилади.
Режали калькуляциядан ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги ҳолатларда ишлатилади:
МТУ-10 эксплуатация тонна-км юк ташиш юк ташишнинг режали ишлаб чиқариш таннархи учун аниқланади, бу эса ўз навбатида четга чиқариш учун иш ва хизмат бўйича келишилган тарифларни шакллантириш учун зарур;
Молия ва бухгалтерия ҳисобини бошқариш – ташилган юк ҳажмини МТУ молиялашнинг умумий суммасини аниқлаш учун ҳисоб тарифини шакллантириш зарур.
Курс ишида МТУ харажатларини башоратлаш, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва давр харажатлари, берилган, чунки, харажатлар калькуляцияси услубияти «бакалавр» малакасидаги иқтисодиёт йўналишидаги талабаларга ўтган йилда ўтилган ва шунинг учун уни ҳисоблаш зарурияти йўқ (иловага қаранг).
Фойда умумий суммасини башоратлаш тартиби хос параграфларда кўриб ўтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |