Темир йўл транспорти молияси 5230900- «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
Download 58.49 Kb.
|
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ МОЛИЯСИ метод 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- НП=НОП*СП: 100 %
- ПЖ=РП*25%, минг сўм
ЧП= ВП-ОР-Н-РФ, минг сўм
Операцион харажатлар ҳажми МТУ 1,5 % ставкасида Республика йўл фондига, 1 % ставкасида бюджетдан ташқари, пенсия фондига, ҳамда ўз ишчиларини моддий рағбатлантиришни молиялаш олдида молиявий мажбуриятларни таъминлаши лозим. Давлат мақсади фондларига ажратмалар башорати МТУ ни кўшимча қиймат солиғисиз маҳсулот сотиш ҳажмидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ставкалар бўйича аниқланади.Фаолият юритувчи крнунчилиги асосида Ушбу фондларга ажратмалар марказлаштирилган ҳолда тўланади. Шу боис МТУ Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармасига ушбу фондларга ажратмалар ҳисоб-китобларини тузади ва тақдим этади. МТУ фойдасига фойдага солиқ қиймати ва хўжалик субъектининг ижтимоий инфратузилмасини ободонлаштириш ва ривожлантириш қиймати киради. Фойда солиғи солиққа тортиладиган фойда (НОП) ва фоизларда белгиланган фойда солиғи ставкасининг (СП) кўпайтмаси орқали аниқланади. НП=НОП*СП: 100 % Солиққа тортиладиган фойда МТУ нинг режалаштирилган кварталга (ПЖ) харажатлар таркиби ҳақидаги низомнинг 1-иловаси бўйича ялпи фойданинг умумий қийматини ўз ичига олади. НОП=ВП*ПЖ Бу харажатларга асосан МТУ ишчиларга моддий ёрдамни тўлашга, енгил хизмат транспортларни ёллаш ва таъминлаш, алоқа тармоқлари учун пул тўлаш, аудитор хизматларини тўлаш, ижтимоий инфратузилмани таъминлашга харажатлар башоратини ўз ичига олади. Темир йўл транспортида солиққа тортиш кўрсаткичларини тўлиқ ҳисоб-китоблари талабаларни юқори курсларда мутаносиб укув фанларини ўрганишда кўриб чиқилади. Ушбу назорат ишида МТУ харажатлари 1-илова бўйича вариантлар бўйича давр харажатлари (РП) ва давр харажатларини 1 иловасини «ЎТЙ» АЖ нинг 25 % тенг ўртача улуши кўпайтмаси сифатида башоратланади. ПЖ=РП*25%, минг сўм Фойдага солиқ ставкасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Ушбу солиқ ставкаси хар йили камайтирилиб, бу эса маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчиларга солиқ оғирлигини узлуксиз камайтириш қисмида ЎзР солиқ сиёсати олиб борилишидан далолат беради. Фойда солиғи тўланганлиги маълумотнома билан «ЎТЙ» АЖ га берилади, чунки амал қилаётган қонунга биноан темир йўл компанияси бу солиқни марказлаштирилган ҳолда тўлайди. Фойда солиғи умумдавлат солиқларига киради. Бу солиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига келиб тушади. Юксалиш ва инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ башорати МТУ тасарруфидаги фойда солиғи тўланганидан кейинги фойда (ПРасп) билан фоизда белгиланган солиқ ставкаси(СБ) кўпайтмасига тенг: Download 58.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling