Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари


Технология ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Download 84.5 Kb.
bet2/6
Sana20.08.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1668680
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида

1.2. Технология ва унинг қурилишдаги аҳамияти

Технология - бу машина ва механизмлар ердамида ишлаб чиқариш жараенида маҳсулотни тайерлаш, ишлов бериш, хусусиятни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган усуллар йиғиндисидир.


Технологик ишлаб чиқариш жараенлари маълум кетма-кетликка эга. Технологик жараенларнинг турғун боғланишига иш дейилади. Ишлар йўл қурилишида ер ишлари, асос ва қоплама қуриш ишлари, бетон ишлари ва бошқаларга ажратилади.
Автомобил йулларини курилиши узига хослиги курилиш жараенида тайерланган маҳсулот қўзғалмас бўлиб жойда қолади, меҳнат қуроли эса ҳаракатланади.
Қурилишда ”технология” сўзи ўзаро боғлиқ усуллар мажмуаси бўлиб, улар натижасида автомобил йуллари, қурилиш конструкция ва маҳсулоти, бино ва турли мақсадга мўлжалланган иншоотлар яратилади. Йўл қурилишига янги авлод машиналари кириб келиши амалдаги технологияда ўзгартиритиш ва тузатишларни тақазо қилади.
Автомобил йулларини қурилишда технологик жараенларни натижасида тайер автомобил йуллари еки, уни ташкил этувчилари - ер полотноси, сув ўтказиш иншоотлари ,йул тушамалари ва бошқалар яратилади.
Қурилиш технологияси алохида меҳнат жараенларидан ташкил топади. Меҳнат жараени мураккаблиги бўйича оддий, мураккаб ва мажмуали бўлиши мумкин.
Оддий меҳнат жараени деб, технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ ишчи операциялар йиғиндисига айтилади. Масалан, грунтни казиш, ташиш, ёйиш, зичлаш ва бошкалар.
Мураккаб меҳнат жараени бир неча оддий жараенлардан ташкил топади. Масалан,асфальтобетон коришмасини тайерлаш,уни йулга еткизиш, зичлаш.
Мажмуали жараен деб, бир вақтда бажариладиган оддий ва мураккаб жараенлар йиғиндисига айтилади ва булар ташкилий жиҳатдан охирги маҳсулотни тайерлашда узвий ўзаро боғлиқ. Масалан,цементобетон коришмасини тайерлаш,ташиш,йулга ёткизиш, зичлаш, пардозлаш ва бошкалар.
Технологик жиҳатдан бир турли ва ташкилий бўлинмас меҳнат жараени ишчи операция дейилади. Ишчи операция меҳнат қуроли ва меҳнат предмети, ижрочилар тарқиби ўзгармаслиги билан характерланади.
Ишчи операция ишчи усуллар йиғиндисидан иборат. Усулларда ишчи ҳаракатлар кетма-кет келади.
Ишчи операция бажариладиган жойда меҳнат қуроли жойлашган ва у иш жойи деб аталади.
Ишчилар звеносига ажратилган иш участкаси бўлим деб аталади, бригадага ажратилган участка эса – иш қамровчи дейилади. Иш бўлимлари ва иш қамровини ўлчамлари бригада еки звенога шу жойда камида ярим сменали иш хажмига етарли бўлиши керак.
Иш фронти деб, қурилиш объектида технологик машина ва механизмлар, бригада ва ишчи звеноларни қурилиш майдонида жойлашиб бажарадиган иш хажмига айтилади.
Иш фронти ўлчамлари погон метр, квадрат метр ва бошқача бўлиши мумкин.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling