Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари


Download 84.5 Kb.
bet1/6
Sana20.08.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1668680
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида


1-боб. Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида
умумий маълумотлар

    1. Автомобиль йулларини қурилишини хусусиятлари

Автомобиль йулларини қурилиши мураккаб жараёндир ва яққол эхтимолий характерга эга. Қурилиш ишларини ҳисобий муддати ва хақиқий давомийлиги ўзаро кескин фарқ килади, материал-техник ва меҳнат ресурсларини ҳисобий ва амалий талаблари ҳам фарқ килади.


Автомобиль йулларини қуриш хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • биринчидан, автомобиль йуллари қурилишини ўзига хослиги-иккибирлик масалани бажариш: чизиқли ва жамланган, майдон қурилишидаги ишларни бирлаштириш. Бу ишларни ҳар бири учун ўзгача ишлаш усуллари ва тамойилларини қўллаш мумкин;

  • иккинчидан, узоқ муддатли иқлим бошоратида, айниқса, баҳор ва куз фаслларида катта четланишлари сабабли ишни бажариш усулларини аниқ белгилаб бўлмаслиги;

  • учинчидан, чизиқли ер ишларини ҳажми трасса бўйлаб ўзаро енма-ен жойлашган йўл участкаларида турли хил технология ва ишларни ташкил қилишни тақозо қилади;

  • тўртинчидан, қидирув даврида емон бажарилган геологик, гидрологик ва бошқа текширишлар қурилишда авария, ва талофотга олиб келади, бу ҳолат баъзида ишни ташкил этиш лойиҳаси (ИТЭЛ) ва ишлаб чиқариш лойихасини (ИЧЛ) кескин ўзгартириш ва, ўз навбатида, ҳисобий муддатга тузатишлар киритишини тақозо килади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ер ости ва ер усти коммуникация ва бошқаларни йўл минтақасидан четга чиқариш ишларини бажарувчи субподряд (бош ижарачи) ва турдош ташкилотларни бажарадиган ишлари муддатини белгилашда бир қанча муаммолар бор.
Ишлаб чиқаришда меҳнат жараени давомийлигини ўзгариши меҳнат сарфи ва материал-техник ресурсларни, меҳнат сиғими миқдорини ўзгаришини келтириб чиқаради.
Қурилиш жараенидаги ҳар қандай олдиндан ҳисобланган кўрсаткичлардан четланиш вақт ўтиши билан ортиб боради ва бу қурилиш ишларини тугатилиш босқичига ишни ташкил қилиш, қурилиш жараени технологиясига ўзгартиришлар киритишга олиб келиши мумкин.
Масалан, Автомобиль йулларини йул пойини қуриш муддати етакчи машинани иш унумдорлиги асосида белгиланади. Амалда эса машинани иш унумдорлиги кўтарманинг баландлиги еки ўймани чуқурлигига биноан ўзгаради. Ишни бажариш муддати машинани иш унумдорлигига асосан эгри чизиқли боғланиш буйича ўзгаради.
Автомобиль йулларини қурилишида ташкилий ва технологик ечимларини оптималлаштиришда тизимли анализдан фойдаланиш максадга мувофикдир. Бунда оптималликни асосий мезони самарадорликдир. Маҳаллий мезон шундай танланиши керакки, унда маҳаллий оптимум бутун тизим кўрсатгичларини яхшилашга хизмат қилиши керак.
Автомобил йулларини қурилишида асосий ишлар бир-биридан фарқ қилишига қарамай (ер ишлари, сув ўтказиш иншоотлари, йул тушамаси куриш ва бошқалар) уларни ечиш қуйидаги босқичларда олиб борилади:

  1. Бошланғич маълумотларни шакллантириш;

  2. Табиий омиллар таъсирини ҳисоби;

  3. Вақтдан фойдаланиш тартиби;

  4. Ишлаш ҳажми, ресурсларга талаб;

  5. Ишлаб чиқариш имконияти ва иш муддати;

  6. Ишни ташкил қилиш;

  7. Ишлаб чиқариш базаси;

  8. Транспорт таъминоти;

  9. Ишлаб чиқариш захираси, уларни созлаш имкони;

  10. Маҳсулотни сифат назорати;

  11. Ташкилий-бошқарув ечимларини асослаш.

Хусусий масалани ечишни бундай бочқичлари ахбототни кетма-кет бойитиш ва мураккаблаштириш, янги кўрсатгичлар ва натижаларни инобатга олиб, технологик ва бошқарув ечимларни қабул қилиш имконини беради.
Бошланғич маълумотларни мавжуд билим босқичи бўйича бирламчи деб қаралади ва унинг асосида масалани ечиш бошланади. Бу босқичда қуйидагилар қўлланилиши мумкин:
а) турли меъерий ҳужжатлар;
б) қурилиш бўйича тажрибаларни умумлаштириш;
в) аналог объектлар бўйича бажарилган ишлар;
Бу тизим мазмуни йўналтирилган мақсад буйича ҳар хил вариантларни турли сатҳда – инженерлик ечимдан тортиб, то ишлаб чиқариш жараенигача ҳисоблаш, имитациялаш, моделлаш орқали керакли асосланган технологик еки ташкилий ечимларни олишдан иборат. Бунинг асосида моделдаги асосий боғланиш, алоқаларни билиш ва уларни созлаш имконияти яратилади.



Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling