Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари
Технологик жараенларни ишончлиги
Download 84.5 Kb.
|
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. Технологик лойиҳалаш
1.4. Технологик жараенларни ишончлиги
Ишончлик деб, тизимни ўрнатилган шароитда ўзини асосий кўрсатгичларини сақлаган ҳолда, берилган функцияларини бажаришдаги мажмуавий хусусиятга айтилади. Қурилишда ишлаб чиқариш – бу эхтимолий тизимдир. Барча тизимлар каби, у ҳам маълум даражадаги ишончлик билан характерланади. Унинг ишлаши техник воситалар, материал элементлари ва меҳнат ресурсларига боғлиқ ва у доим ташқи муҳит таъсирида бўлади. Қурилиш жараенини ишончлигини миқдорий кўрсатгичларини аниқлаш учун, аввал унинг хар бир элементи, сўнгра уларни биргаликда ишлашдаги ишончлиги хисоблаб чиқилади. Қурилиш жараенида ишончликни рад этиш сабаблари қуйигадилар бўлиши мумкин: техник воситаларни бузилиши, сув, электр ва бошқа таъминотни издан чиқиши, техник воситалардан фойдаланишдаги меъерларга амал қилмаслик, табиий шароит туфайли ишларни тўхтатилиши, керакли малакали, касбдаги ишчиларни етишмаслиги ва бошқалар. Жараен элементларини ишончлигини баҳолашда, уларни ишончлиликни рад этиш сабаблари ва уни тиклаш учун сарф этилган вақт ҳақида ахборот йиғилади. Йиғилган ахборот асосида қурилиш жараенини ишончлиги баҳоловчи миқдорий кўрсатгични хусусий ва мажмуавий кўрсатгичлар ердамида ҳисобланади. Элементларни миқдорий ишончлигини аниқлангандан сўнг бутун йўл қурилиш жараенини учун ишончлик аниқланилади. 1.5. Технологик лойиҳалаш Технологик лойиҳалаш икки турда бўлиш мумкин: маълум қурилиш шароити учун, амалдаги меърий ҳужжатлар ва намунавий технологик схемага асосланиб ишлаб чиқариш лойиҳасини (ИЧЛ) яратиш; қурилиш жараенини тубдан такомиллаштириш ва ўзгартириш асосида янги технология ва технологик операцияларни яратиш. Одатда, бундай технологик лойиҳалаш ишларини илмий текшириш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари бажарадилар. Технологик карта – қурилиш ишларида тез-тез такрорланиб турувчи ишлаб чиқариш технологиясини рационал бажарилишини белгиловчи ҳужжатдир. Технологик лойиҳалаш мақсади барча захирадан минимал фойдаланиб, белгиланган муддатда, сифатли қурилиш маҳсулотини яратиш учун технологик ва ташкилий шароитларни ишлаб чиқишдан иборат. Технологик карта ишлаб чиқариш лойиҳасини асосий ташкил этувчиси бўлиб, қурилиш жараенлари учун ишлаб чиқарилади. Унинг натижасида тугалланган йул пойи, йул тушамасини конструктив катламлари ва бошкаларни яратиш схемаси келтирилади. Технологик картада қуйидагилар келтирилади: объектни тайерлаш бўйича кўрсатмалар ва қурилиш жараенини бажариш учун зарурий ва етарли иш фронти, йул қурилиш материаллари конструкциялари тайерлик ҳолати бўйича талаблар; автомобил йулини конструктив элементларини эскизи, қурилиш майдони ва иш зонасини ташкил килиш бўйича қурилиш машиналари, юклаш, тушириш қурилмалари, материал ва маҳсулотларни асосий омборхонаси, яқинлашиш йўллари, энергия ва сув таъминоти кўрсатилган схемалари; иш зонаси ва қурилиш майдонидаги конструкция,йул курилиш материални захираси бўйича кўрсатмалар; ишлаб чиқариш кетма-кетлиги ва усуллари, бинони иш участкаларига, қамровларга ва ярусларга режалаш, материалларни ташиш усули, ишлатиладиган ҳавоза, монтаж мосламаларини турлари; қурувчиларни таркиби , уларни касбий ва малакавий миқдори; ишни бажариш графиги ва меҳнат сарфи калькуляцияси. Технологик картада қуйидагилар кўрсатилади: меҳнат жараенларини технологик картага боғлаш бўйича айрим ишчи жараен ва операцияларни бажаришда ишчиларни иш бажариш усулларини рационал ташкили; иш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича кўрсатмаларда сифат назоратини операцион схемалари, унинг рўйхати, таркиби, муддати ва усуллари, ҳамда уларга стандартлар талаби ва рухсат этилган четланишлар келтирилади, епиқ ишлар таркиби ва қурилиш жараенида уларга тузилган гувоҳлик актлари рўйхати; хавфсизлик техникаси, енғин ва портлаш хавфсизлиги бўйича махсус ҳисобланган ва асосланган ишланма қарори. Намунавий технологик картани объектни шароитига ва лойиҳадаги ечимларга боғлаш учун иш ҳажми, механизация воситалари меҳнат ва материал техник ресурсларга талаблар, ҳамда қурилиш жараенини ташкил этиш аниқланилади. Меҳнат жараени картасини татбиқ этишдан мақсад қурилишга юқори самарадорлик усуллар ва меҳнатни рационал ташкил этиш шакларини жорий этишдир. Меҳнат жараени картаси қуйидаги бўлимлардан иборат: Картани қўллаш соҳаси ва самарадорлиги; Тайергарлик ишлари ва жараенни бажариш шартлари; Ижрочилар, предметлар ва меҳнат қуроллари; Технология жараени ва меҳнатни ташкил этиш. Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling