Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари


Download 84.5 Kb.
bet3/6
Sana20.08.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1668680
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида

Меҳнат ресурслари

Қурилиш маҳсулотини тайёрлаш ҳар хил касбдаги ишчиларни жалб этишни талаб этади. Ўз вақтида ва сифатли ишни бажариш учун юқори малакали мутахассислар талаб этилади. Уларни махсус ўқув юртлари, курсларда ишлаб чиқаришдан узулмаган ва узилган ҳолда ўқитилади.


Бир қасб ишчилари назарий ва амалий билим ва тажрибасига биноан хар хил малакага эга бўладилар. Шунинг учун ўқишни тугатиш вақтда ишчиларга уларни касби, мутахассислиги ва разрядини тасдиқловчи гувоҳнома берилади.
Касб билан мутахассисликнинг фарқи бор. Касб бу кенг маъноли тушунча. Масалан, йул ишчиси касбига эга, унинг мутахассислиги (тор мазмундаги маъноси) –асфальтобетон еткузувчи,бетончи ва бошқалар..
Йулчи ишчилари одатда 2-5 кишилик звено еки бригада бўлиб ишлайдилар. Юқори малакали ишчи мураккаб ишни бажарадилар.
Ҳозирги кунда махсуслашган ва комплекс бригадалар кенг тарқалган. Махсуслашган бригада бир касб ишчиларидан ташкил топиб бир турдаги ишни бажарадилар, масалан, бетончилар, арматурачилар бригадаси ва бошқалар деб аталади.
Комплекс бригада турли касб ва мутахассисга эга бўлган ишчилардан ташкил топади ва уларни таркиби ишни характери ва ташкил этилишига қараб белгиланади ва қурилиш маҳсулотини сифатли ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.


1.3. Технологик жараён сифати

Йўл қурилиш маҳсулоти сифатини асосий омиллардан бири бўлиб, иншоотларни қурилиш бахоси, уларни ишончилиги ва барқарорлигига таъсир этади.


Сифат атамаси бир қанча изоҳларга эга. Технологик жараен маҳсулотига нисбатан “сифат” атамаси маҳсулотни истеъмолчи талабига мос келиши тушунилади.
“Сифат” – тизимли тушунча, ва ҳар қандай тизимни ажралмас бир элементидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаетган хизмат сифати хар қандай корхонани самарадорлигини асосий кўрсатгичидир. Юқори сифат даражасига сифат тизимини яратиш ва уни тадбиқ қилиш билан эришиш мумкин.
Ўзбекистон республикасида чиқараетган маҳсулот ва хизматлар халқаро талабларга мослашмоқда. Булар ичида асосий вазифа сифат тизимини ИСО-9000 серияси стандартига мослаштиришдир.
ИСО 9000 серия стандарти талаби бўйича сифат тизимини асосий мақсади, бу истемолчи талаби бўйича маҳсулот ва хизмат сифатини таъминлаш ва унга шу сифатни таъминлаш бўйича корхона кафиллигини тақдим этишдир. Шундай кафилликни сертификат беради, уни фақат корхонада сифат тизими мавжуд бўлган ва қабул қилинган сифат даражаси буйича маҳсулот чиқарувчи корхоналарга ваколатли ташкилотлар томонидан берилади.
Сифат тизими сертификатига эга бўлиш корхонани рақобатдошлигини кўрсатади.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling