Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари


Автомобиль йулларини куришда атроф муҳит муҳофазаси


Download 84.5 Kb.
bet6/6
Sana20.08.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1668680
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида

1.7. Автомобиль йулларини куришда атроф муҳит муҳофазаси

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Дуне ҳамдустлигини турғун ривожланиш тармоилларини эълон қилган ва унда инсонларни хўжалик фаолияти инобатга олинган. Уларга қуйидагилар киритилган:


- тўхтовсиз тараққиет марказида инсонлар бўлиб, улар соғлом унумли яшаш ҳуқуқида табиат билан ҳамоханг бўлишлари керак;
- тараққиет ҳуқуқини таъминлашда атроф муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун сақлаш;
- атроф муҳит муҳофозаси тараққиет жараенини ажралмас қисмини ташкил этиши керак.
Транспорт қурилишида юқорида келтирилган тамойилларга асосан экологик тизим ёндашуви ишлаб чиқарилган ва у ушбу фаннинг шаклланаетган бир қисмидир. Транспорт экологияси фанида транспортни табиат билан ўзаро таъсири, атроф муҳитни инженерлик ҳимоялаш усуллари, биосферада тўхтатиб бўлмас жараенларни ҳосил бўлишини олдини олиш масалалари ўрганилади. Шу ендашувга биноан табиат-техник тизим (ТТТ) ва унинг транспорт тизим булаги (ТТТТ) тушунчалари киритилган. Биринчиси - инсонлар хўжалик фаолияти натижасини акс эттиради, иккинчи эса унинг бир булагидир. Асосий ендашув бу транспорт объектини лойҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва қайта қуриш даврида объектни хавфсизлигини таъминлашни бошқарувчи усул яратишдир. Бундай усулни татбиқ этишда ҳар бир автомобил йўл лойиҳаси бўйича атроф муҳит ҳимояси тадбирларини ишлаб чиқилади. Тадбирларда атроф муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш еки уни тиклаш усуллари амалга оширилади. Экологик зарарни олдини олишда техник ечимларни экологик энг хавфсизин танлашга ва тиклаш усули ТТТТни хафли таъсирлаш омилига турғунлигини оширишга қаратилган.
Автомобиль йўл транспорти қурилишида келиб чиқадиган экологик муаммоларни қуйидаги қурилиш ечимлари бўйича гуруҳлаш мумкин:

  • ердан фойдаланиш;

  • архитектурали режалаштириш;

  • конструктив;

  • технологик.

Автомобиль йул курувчилари ердан фойдаланувчилардан бўлиб, унга давлат фондидан ер майдони ажратилади. Амалдаги қонунчиликка биноан, зарурият учун вақтинчалик ажратилган ер майдонларидан фойдаланувчилар ўз маблағлари ҳисобидан рекультивация – ерни табиатга тиклаб қайтариш бўйича ишлар бажаришга мажбурдирлар. Рекультивацияни қурилиш даврида , буни имкони бўлмаганда эса, ишлар тугатилгандан сўнг бир йил давомида бажарадилар. Унумдор тупроқ қатламини бузулиши билан боғлиқ ишларда қатлам юзадан кўчирилади, уюм ҳолатда сақланилади, агар лозим бўлса, уюмга керакли сув ва ўғитлар билан парвариш килинади. Унумдор тупроқ қатлами ўз мақсади бўича қайта ишлатилинади. Ерни рекультивация ишлари техник ҳужжатларни бир қисми бўлиб, ер участкасини ажратишни расмийлаштириш учун керакли органларга тақдим этилади.
Автомобиль йуллари қурилишида автомобил йули унинг атрофидаги иншоотлар билан бир қаторда грунт резервида , карьерларида ер майдонлари ишланилади. Бундай майдонлар иш тугатилгандан сўнг текисланиб, унумдор тупроқ билан қопланиб, қишлоқ хўжалик учун яроқли ҳолга келтирилиши керак.
Карьер ўрнида сув хавзалари ҳосил қилинганда, унинг қирғоқлари кўчки хосил бўлмаслиги учун, атрофида ободонлаштириш ишлари бажарилади.
Пармалаш – портлатиш ишларни бажарганда, портлаш энергиясини атроф муҳитга таъсирини қамайтириш учун, бир вақтда портлатиладиган зарядларни массасига чекловлар қўйилади, зарядларини портлатиш вақти оралиғи кўпайтирилади. Улоқтирувчи хусусиятга эга бўлган портлатувчи моддалар ўрнига юмшатирувчи портлатиш моддаларни ишлатиш, ва сўнгра юмшатилган тоғ жинсини ер қазувчи машиналар билан қазиш ишларини бажариш керак.


Назорат саволлари

1. Автомобиль йўлларини қуриш хусусиятларини келтиринг


2. Техник меъерлаш деганда нимани тушунасиз?
3. Технологик лойиҳалаш нима ишлар бажарилади?
4. Технологик жараенларни ишончлиги нималарга боғлиқ?
5. Технологик жараен сифати қандай бахоланади?
6. Меҳнат ресурслари тушунчаси нимани англатади?
7. Йўл қурилиш машиналарнинг иш унумдорлиги вақт меъёри бўйича қандай аниқланилади?
8. Экологик зарарни олдини олишда техник ечимларни ўрни.


Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling