Темир йўл қурилишини технология ва механизацияси асослари
Download 84.5 Kb.
|
1 боб Автомобиль йўлларини қуриш технологияси асослари ҳақида
1.6. Техник меъерлаш
Техник меъерлаш - бу ишлаб чиқариш захиралари сарфини изланилишдаги илмий тизимдир. Унинг асосида меҳнат сарфи меъерлари, машиналарни иш унумдорлиги, материаллар сарфини бирлик маҳсулот яратишдаги миқдорлари аниқланилади. Унда меҳнатни техник меъерлаш ва материаллар сарфини техник меъерлаш ажратилган. Қурилишда меҳнатни техник меъерлаш моҳияти вақт сарфини қуйидаги мақсадларда ўрганишдан иборат: ишлаб чиқариш меъерларини лойиҳалаш ва яратиш; қурилиш машиналарини ва ишчи вақтдан унумли фойдаланиш учун тадбирларни ишлаб чиқариш ва татбиқ қилиш; қурилиш ишларини бажаришда ишни ташкил қилиш усулларини яхшилаш. Вақт меъери Мв – бу меҳнатни тўғри ташкил этилган шароитдаги малакали мутахассис ишчи томонидан сифатли бирлик маҳсулотни яратиш учун сарф этилган вақт миқдоридир. Қурилишда меҳнатни техник меъерлаш бўйича вақт сарфини одам-соат бирлигидаги ўлчови қабул қилинган. Меҳнат сиғими деб, ишчилар сонини улар ишлаган вақт кўпайтмасига айтилади. Шундай қилиб, одам-соат - бу меҳнат сиғими бирлигидир. Меҳнат сиғими T қуйидаги ифода орқали аниқланади: (1.1) бу ерда t – ишни бажариш учун сарф этилган вақт, с; n – ишчилар сони. Меҳнат сиғимини бажарилган иш ҳажмини вақт меъерига кўпайтириш билан аниқлаш мумкин (1.2) бу ерда V – маҳсулот ҳажми; Mв – вақт меъери, одам-соат. Вақт меъери билан меҳнат сарфи, ишчиларни ишлаб чиқариш қобилияти ва машиналарни иш унумдорлигига боғлиқдир Ва у қуйидаги формула билан аниқланади У=ТV/Mв. бу ерда У-машинанинг вақт бирлигидаги иш унумдоролиги; V- бирлик иш хажми; Mв-бирлик иш хажмини бажариш учун ажратилган вақт меъёри. Меҳнат сарфи меъери - бу керакли касбий малакага эга бўлган ишчини меҳнат шароитини рационал ташкил этилган ҳолдаги бирлик маҳсулотни яратиш учун сарф қилган меҳнатидир. Бирлик иш учун вақт меъерини билган ҳолда иш унумдорлигини меъерий топиш мумкин. Иш унумдорлиги меъери - бу ишни тўғри ташкил этилган ҳолатдаги малакали мутахассис ишчи еки звено томонидан тайерланиши керак бўлган сифатли маҳсулот миқдоридир. Унинг бирлиги бир сменада бажариладиган шу иш бирлиги билан ўлчанади. Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling