Темперамент типларини аниқлаш
Download 136.5 Kb.
|
Temprament turlarini aniqlash testi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коррекция йуллари.
- Намоён булиш хусусиятлари.
- Коррекция йуллари.
- Тип № 10
Тип № 8
Э: 4—8; Н: 0-4 Намоён булиш хусусиятлари. Хотиржам, давраларда ва гурухларда мулоқатга мойил. Эстетик жихатдан иқтидорли. Фаолиятга қараганда уйлашга купроқ мойил. Вазмин. Муваффақиятларга бефарқ. «Хаммага ухшаш» ишлашга интилади. Узаро тенг муносабатлар тарафдори, аммо ходисалардан чуқур таъсирланмайди. Зиддият ва мунозаралардан узини осонлик билан олиб қочади. Коррекция йуллари. Асосий вазифа — фаолиятга мойиллигини кучайтириш керак. Уни энг куп қизиқтирган фаолият билан машғул қилиш лозим (купинча бу бадиий-ижодкорлик билан боғлиқ). Ютуқларини мақташ лозим. Унинг билан тез-тез мулоқатда булиб туриш мақсадга мувофиқ. Бунда унинг ижтимоий онгини ривожлантиришга эътиборни қаратиш керак. Тип №9Э: 8-16; Н: 0-4 Намоён булиш хусусиятлари. Жуда фаол, қувноқ. Мулоқатчан. Муомала қилишда одам танламайди. Тартибсизликка қаршилик қилиш хусусияти паст, шунинг оқибатида турли ғайри ижтимоий гурухларга осонлик билан жалб этилади. Янгиликларга мойил, қизиқувчан. Ижтимоий онги яхши ривожланмаган. Вазият ва холатга мос бахо бера олмайди. Уз-узига бахо бериш хусусияти паст ривожланмаган. Купинча қатъий, принципиал фикрга эга эмас. Харакатчан. Ишонувчан. Коррекция йуллари. Узини тулиқ сафарбар этадиган, қаттиқ режим мақсадга мувофиқ. Дустона муносабатлар урнатиш керак, бироқ бунда у узини кузатилаётганини хис қилиб турсин. Қувватини фойдали ишга йуналтириш керак (масалан улкан долзарб ғояларга қизиқтириш, нимагадир эришиш, обрули олий уқув юртига уқишга киришга ундаш). Аммо бунда у қилиши керак булган ишларни албатта биргаликда режалаштириш (узига қуйиб қуйса уддасидан чиқа олмайди), буни бажариш шакли, хажми ва муддатларини қатъий белгилаш шарт. Шунингдек, бу типдаги усмирни кучли ва ижобий хислатлари бор сардорга (етакчига) эга булган гурух таркибига киритиш, қушиб қуйиш яхши самара беради. Тип № 10 Э: 16-20; Н: 0-4 Намоён булиш хусусиятлари. Артистлик қилиш лаёқати бор. Одамларнинг кунглини очишга мойил. Етарли даражада қатъий ва талабчан эмас. Мулоқатчан. Чуқур мулохаза қилмайди. Узини қулга олган. Download 136.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling