Темперамент типларини аниқлаш
Download 136.5 Kb.
|
Temprament turlarini aniqlash testi
ТЕМПЕРАМЕНТ ТИПЛАРИНИ АНИҚЛАШ. Мазкур методикага турли муаллифларнинг гурухлаштиришида (классифи-кациясида) -- Кеттел, Айзенк, Леонгард, Личко ва бошқалар -- ухшаш умумпсихологик типларнинг туплами такрорланиш (қайтарилиш) факти асос қилиб олинган. Таклиф этилаётган методика уз таркибига Айзенк саволномасини (усмирлар учун вариант), нейротизм ва интроверсия шкалаларини солиштириш асосидаги классификацияни, хар қайси типнинг вербал баёни ва муайян типга мансуб усмир билан муносабат тактикасининг асосий йуналишларини уз ичига олади. Асос сифатида Айзенкнинг усмирлар учун тестидан, натижаларни табақалаштириш шкаласидан ва шуларга мос холда психокоррекция буйича ишлаб чиқилган тавсифнома хамда тавсиялардан фойдаланилади. Ишнинг босқичлари: Айзенк тестини утказиш. Натижаларни хисоблаш. Натижаларни типлар жадвали асосида градациялаш. «Ёлғон» шкаласи буйича 5 баллдан ортиқ қийматга эга булган курсаткичларни танлаш ва ажратиш. Психолог учун йуриқнома: «Таклиф этилаётган саволларга бажарувчилар уйланмасдан «ха» ёки «йуқ» деб жавоб беришлари керак. Жавоблар тарқатилган махсус жавоб варақчаларининг тегишли жойига ёзилади. Сизга атрофингиздаги жонланиш ва елиб-югуришлар ёқадими? Сиз, сизни тушунадиган, сизни маъқуллаши ёки тинчлантириши мумкин булган дустларга заруратни тез-тез хис қилиб турасизми? Сиздан бирор нарсани сурашса, доимо тез жавоб топа оласизми? Бирор нарсадан кайфиятингиз ёки асабингиз бузилган вақт булиб турадими? Кайфиятингиз тез-тез бузилиб турадими? Сизга уртоқларингиз билан бирга булишдан китоб уқиш пфзалроқми? Миянгизга тез-тез турли фикрлар келиб кечалари уйқунгиз қочадими? Доимо Сизга нима дейилса шуни бажарасизми? Сиз бировнинг устидан хазиллашиб кулишни ёқтирасизми? Сиз, бирор асосли сабаб булмаса хам, узингизни бахтсиздек хис этганмисиз? Сиз уз хақингизда «қувноқ, жонли одамман» деб айта оласизми? Сиз мактабда бирор марта булса хам тартибни бузганмисиз? Купинча бирор нарсадан асабингиз бузилиб юрадими? Хамма нарсани тез бажаришни ёқтирасизми? Амалга ошишига сал қолган, лекин содир булмай, охири яхшилик билан тугаган турли қурқинчли ходисалардан диққат булиб юрасизми? Сизга хар қандай сирни ишониб айтиш мумкинми? Сиз осонлик билан зерикиб утирган тенгдошларингиз даврасини жонлантира оласизми? Сизда хеч қандай сабабсиз (жисмоний зуриқмай ва иш қилмай туриб хам) юрагингиз тез-тез урадиган вақт буладими? Сиз одатда биров билан дустлашиш учун биринчи булиб харакат қиласизми? Сиз қачонлардир ёлғон гапирганмисиз? Сизни ва қилган қилган ишингизни танқид қилишса тез кайфиятингиз бузиладими? Сиз уртоқларингиз билан тез-тез хазиллашиб, уларга турли қизиқ воқеаларни сузлаб турасизми? Тез-тез узингизни хорғин, чарчаган хис қиласизми? Сиз доимо аввал дарс тайёрлаб, кейин қолган ишларни қиласизми? Сиз одатда доимо қувнок ва хамма нарсадан кунглингиз туқми? Сиз аразчимисиз? Сиз уртоқларингиз билан мулоқатда булишни жуда яхши курасизми? Яқинларингиз ва қариндошларингизнинг уйдаги хужалик ишларига ёрдамлашиш хақидаги илтимосларини доимо бажарасизми? Бошингиз айланиб турадими? Сизнинг харакатларингиз ва ишларингиз одамларни ноқулай ахволга солиб қуядиган холатлар булиб турадими? Узингизни тез-тез бирор нарса жонингизга теккандай хис қиласизми? Баъзида мақтанишни ёқтирасизми? Сизга нотаниш одамлар даврасига тушиб қолганингизда купинча сукут сақлаб жим утирасизми? Сизда баъзан бир жойда утира олмайдиган даражада хаяжонланиш буладими? Сиз одатда бирор нарса юзасидан тезда бир қарорга келасизми? Сиз синфда хеч қачон, хаттоки уқитувчи булмаган вақтда хам шовқин қилмайсизми? Сиз тез-тез қурқинчли тушлар куриб турасизми? Сиз уз хиссиётларингизга эрк бериб, дустларингиз даврасида қувнаб утира оласизми? Сизни хафа қилиш осонми? Бировни ёмонлаб гапирган вақтларингиз булганми? Сиз одатда куп уйлаб утирмай тез гапирасиз ва харакат қиласиз? Агар ноқулай (хижолатли) холатга тушиб қолсангиз, кейин узоқ вақт сиқилиб юрасизми? Сизга қувноқ ва шовқинли уйинларни жуда яхши курасизми? Сиз доимо нимани беришса ушани ейсизми? Сиздан бирор нарсани сурашса «йуқ» деб жавоб бериш қийинми? Сиз тез-тез мехмонга борихни ёқтирасизми? Яшагингиз келмай қолган вақтлар буладими? Ота-оналарингизга қурслик, қуполлик қилган вақтларингиз булганми? Тенгдошларингиз сизни қувноқ ва жонли одам деб хисоблашадими? Дарс тайёрлаётганингизда тез-тез бошқа нарсаларга чалғиб кетасизми? Умумий кунгилхушлик, хурсандчилик булаётганда унда фаол иштирок этишга қараганда купроқ бир чеккада утирасиз ва кузатасиз? Сиз одатда турли фикр-хаёллар билан ухлаб кетишга қийналасизми? Бажаришингиз лозим булган ишни уддалай олишингизга тулиқ ишонасизми? Узингизни якка-ёлғиз хис қилган хис қилган вақтларингиз буладими? Янги одамларга биринчи булиб гапиришга тортинасизми? Тез-тез бирор нарсани тузатишга кеч булганда типирчилаб қоласизми? Болалардан кимдир сизга қичқириб гапирса Сиз хам унга жавобан қичқирасизми? Хеч қандай сабабсиз узингизни қувноқ ёки ғамғин хис қилган вақтларингиз буладими? Сиз тенгдошларингизнинг қувноқ даврасидан хақиқий бахра олиш қийин деб хисоблайсизми? Сиз уйламай қилиб қуйган ишингиздан тез-тез хаяжонланиб юрасизми? Калит. 1. Экстраверсия (Э): «Ха»: 1, 3, 9, 11, 14, 17, 19, 22, 25, 27, 30, 35, 38. 41, 43, 46,49, 53, 57. «Йуқ»: 6, 33, 51, 55, 59. 2. Нейротизм (Н): «Ха»: 2, 5, 7, 10, 13, 15, 18, 21, 23, 26, 29, 31, 34, 37, 39, 42, 45, 47, 50. 52, 54, 56, 58, 60. 3. «Ёлғон»: «Ха»: 8, 16, 24, 28, 36, 44. «Йуқ»: 4, 12, 20, 32, 40, 48. 12-17 ёшли усмирларни темпераментнинг бирор типига мансублигини аниқлаш жадвали: экстраверсия (Э) — 11-14 балл, «ёлғон» — 4-5 балл, нейротизм (Н) — 10-15 балл. Темперамент типлари.
Download 136.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling