Коррекция йуллари. Уз-узига туғри ва тулиқ бахо беришга ургатилишга мухтож. Шунда ундаги бефарқлик бархам топади ва нималаргадир интилиш, талаб, даъво қилиш вужудга келади. Шу асосда иши ва уқишининг сифати ва самараси яхшиланади. Ундаги кучли ва ижобий хусусиятларни аниқлаб, уни шу асосда бирор нарса билан банд қилишга киришиш лозим.
Тип№ 6
Э: 0—4; Н: 16-20
Намоён булиш хусусиятлари. Вазмин, тортинчоқ, хиссиёти кучли, нотаниш вазиятда тортинади. Узига ишончи кам, орзулари куп. Купчиликни ёқтирмайди, умумий ва оқилона фикрлар билдиришга мойил. Куп шубхаланади. Уз кучи ва имкониятларига оз ишонади. Умуман олганда узини тутиб олган. Тахликага тушиб вазиятни чигаллаштирмайди, узини йуқотиб қуймайди. Лекин хотиржам эмас. Купинча ичидан асаби таранг булиб туради, қатъийлик етишмайди. Хаёлпарастликка мойил.
Коррекция йуллари. Уни қуллаб-қувватлаб туришга интилиш керак. Гурух олдида унинг ижобий хислатларини ( жиддийлик, тарбиялилик, сезгирлик) мақтаб гапириш яхши самара беради. Бирор яхши ғоя билан банд қилиш мумкин (масалан, узидан ожизроқ, пастроқ, қолоқроқ болага ёрдам бериш.) Бу узига ва хаётга реал ва оптимистик рухда бахо бериш қобилиятини ривожлантиради.
Тип № 7
Э: 0-4; Н: 8-16
Намоён булиш хусусиятлари. Жуда камтар, фаол, доим бирор нарса билан банд. Адолатли, садоқатли дуст була олади. Жуда яхши, қобилиятли ёрдамчи булиши мумкин. Аммо уқувсиз ташкилотчи, уятчанг. Панада қолишни афзал билади. Одатда турли гурухларга қушилмайди. Бир киши билангина дустлашади. Узаро муносабатларга катта бахо беради.Баъзан зерикарли. У купинча курсатмалар буйича ишлашга мойил (туғма итоаткорлик хусусияти).
Коррекция йуллари. Унинг фаолиятига эркинлик бериш, рағбатлантириб туриш мақсадга мувофиқ, бу ундаги ташаббускорликни ривожлантиради. Ундаги сиқиқлик, журъатсизликка бархам беришга, мустақил харкт қилдиришга уриниб куриш лозим. Уни купчили ичида танқид қилиш, уялтириш ярамайди. Уз кучи, қобилияти ва имкониятларига ишонч уйғотиш лозим. Бировнинг обруйи, кучи, қобилиятига кур-курона ишонишдан қайтариш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |