Темперамент типларини аниқлаш


Download 136.5 Kb.
bet7/13
Sana08.11.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1758486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Temprament turlarini aniqlash testi

Коррекция йуллари. Мақсад — усмирни муайян доирада тутиб туриш, чунки у манманликка, атрофдагиларни куч ёки айёрлик билан узига итоат қилдиришга мойил. Хотиржам ва қатъий харакат қилиш керак. Бошқа ишобий ва намунали хислатларга эга булган болаларни унга намуна қилиб курсатиш керак. Унга ташкилотчилик ролини бериш мумкин. Бунда ундан бурчларини тулиқ бажаришни талаб қилиш лозим. Эстетик тарбия бериш хам мақсадга мувофиқ.
Тип № 14
Э: 16—20; Н: 20-24
Намоён булиш хусусиятлари. Фармойишкор, турли шубхаларга берилувчан, қичқирувчан, икир-чикирларга эътиборчан. Доимо биринчи булишга интилади. Майдагап. Хар қандай устунлигидан бахра олади. Ачитиб-кесатиб гапиришга мойил. Ожизлар устидан кулишга, уларни масхара қилишга қодир. Уч олишга интилади, назар-писанд қилмайди, рахм-шафқатсиз. Тез толиқади.
Коррекция йуллари. Бефарқ қараб булмайди. Унга нисбатан дустона муносабатда хам, истехзоли муносабатда хам булиш мумкин. Етакчилик мавқеига эришишига имкон бериш керак, бироқ бунда у назоратда булиши лозим: у куроқ буйруқвозликка эмас, қоғоз ва хужжатларга эътибор берсин. Ундаги қатъийлик, иродалик ва агар лозим булса қайсарликни қуллаш керак. Шу билан бирга усмирда атрофидагиларга ижобий хиссий муносабатларни ва қарашларни шакллантириш лозим.
Тип № 15
Э:
8-16; Н: 20-24
Намоён булиш хусусиятлари. Доимо норози, шикояти куп, нималаргадир ёки кимгадир ёпишиб-тирғалиб юради. Майдакаш-талабчан. Ачитиб-кесатиб гапиришга мойил эмас. Арзимаган нарсадан хам тезда хафа булади. Купинча қовоғи солиқ, асабий. Хасадчи. Ишонч билан иш бажармайди. Мунсабатлар купинча итоаткорликка мойил. Қийинчиликлардан қочадм, чекинади. Синфда (гурухда) бир чеккада юради. Кек сақлайди. Одатда дустлари йуқ. Тенгдошларига фармойиш беради, етакчилик қилади. Товуши паст, лекин кескин.
Коррекция йуллари. У билан хеч булмаса сал-пал булсаям муносабат урнатиш керак. Буни унинг берилувчанлиги (хадиксираши)га асосланган холда амалга ошириш осон. Унинг ахволи, узини қандай хис қилиши билан қизиқиш, уни қизиқтирган мавзу ёки муаммони мухокама қилиш орқали унинг ишончини қозониш мумкин. Жамоат иши сифатида унга қоғоз-хужжат ишларини бажаришни топшириш мумкин – унинг икир-чикирларга, майда нарсаларга эътиборчанлиги бу ишларни яхши бажаришини таъминлайди). Яхши ижрочилигини гурух олдида мақташ керак, бу унга тенгдошлари билан яхши муносабат урнатишига ёрдам беради. Бу типдаги усмирлар доимий эътиборга ва улар билан индивидуал ишлашга мухтожлар.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling