Темперамент типларини аниқлаш


Download 136.5 Kb.
bet10/13
Sana08.11.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1758486
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Temprament turlarini aniqlash testi

Коррекция йуллари. Қатъийлик ва хушмуомалалик билан қилинган муносабатни талаб қилишади. Жамоада етакчилик мавқега тавсия этиб булмайди. Яхшиси жорий тартибда вақти-вақти билан бирор нарсани ташкил этиш билан боғлиқ топшириқларни бериш мақсадга мувофиқ. Топшириқларнинг бажарилишини қаттиқ туриб талаб қилиб олиш керак. Бу усмир билан бирор жиддийроқ мақсадни режалаштирган маъқул. Масалан, чет тилини чуқур урганиш. Бунинг учун режани босқичларга ва муддатларга булиш ва бажарилишини қаттиқ назорат қилиб бориш керак. Бу бир томондан уни қатъийликка ургатса, иккинчи томондан изчилликка, тартибли ишлашга ургатади.
Тип № 22
Э: 8-12; Н: 8-12
Намоён булиш хусусиятлари. Жуда пассив-бефарқ. Узига ишонади. Атрофидагиларга нисбатан қаттиқ талабчан. Кек сақлайди, уни хафа қилганларни унутмайди. Купинча пассив қайсарлигини намоён этади. Жуда синчков, майдо-чуйдаларга эътиборли. Мулохазали, совуққонли. Бировнинг фикрига эътиборсизлик билан, бефарқ қарайди. Суст, одатий булиб қолган, яхши таниш ва бир хил қолипдаги ишларни афзал куради. Нутқи яхши ифдаланмаган, таъсирчан эмас. Эстетик тушунчалари паст.
Коррекция йуллари. Усмирда гуё у тарбиячини (тренерни, уқитувчини) қизиқтириб қолгандек фикр уйғотиш керак. Кундалик хаётининг икир-чикирлари билан, ахволи ва кайфияти билан қизиқиш керак. Жамоат ишларидан қунт билан ижро этишни талаб қиладиганларини (журнал юритиш, табелни хисоблаш ва хоказо) топшириш керак. Ижрочилик махоратини мақташ лозим. Буш вақтида шуғулланадиган машғулотини танлашга ёрдам бериш керак. Унга купроқ гурух таркибида эмас, балки якка холда бажариладиган спорт ёки бадиий хаваскорлик турлари мос келади.
Тип№ 23
Э: 16-20; Н: 8-12
Намоён булиш хусусиятлари. Мулоқатчан, фаол, ташаббускор, берилувчан. Айни вақтда узини бошқара олади. Мулжаллаган мақсадига эришишни билади. Обруталаб. Етакчилик қилишни ва ташкилотчи булишни яхши куради. Атрофидагиларнинг хурмати ва ишончига сазовор. Феъли юмшоқ, нозик дидли, меъёрида жонсарак.
Тузатиш йуллари. Етакчилик қилишга шароит яратиш керак. Якка тартибдаги ва гурухдаги муаммоларни ечишда ёрдам бериш керак. Унинг юкламалари (мажбуриятлари) – уқиш ва жамоат ишлари – меъёридан ошиб кетмаслиги назорат қилиш керак.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling