Темперамент типларини аниқлаш


Тип № 1 Э: 0-4; Н: 0-4 Намоён булиш хусусиятлари


Download 136.5 Kb.
bet2/13
Sana08.11.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1758486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Temprament turlarini aniqlash testi

Тип № 1
Э: 0-4; Н: 0-4
Намоён булиш хусусиятлари. Ювош, тинчликни ёқтиради, вазмин. Гурухда узини камтар тутади, камсуқум. Биров билан дучтлашишга интилавермайди, аммо бу борадаги таклифлар ва интилишларни хам рад этмайди. Агар хақлигини билса қайсарликка мойил. Кулгили холга тушмайди. Хотиржам гапиради, нутқи равон. Сабрли. Совуққонли.
Коррекции йуллари. Тарбиячиларни кам безовта қилади, педагоглар, тренерлар, бошлиқлар, рахбарлар унга кам эътибор беришади. Асосий ёндошув – узига-узи бахо бериш хусусиятини кучайтириш керак. Бунда гурухнинг эътиборини шу болага қаратилади. Болага иш суръатини, жадаллигини танлаш имконини бериш мақсадга мувофиқ. Камтарлик, совуққонлик каби фазилатларнинг яхшилигини таъкидлаш, ундаги бу хусусиятларни рағбатлантириш керак.
Тип № 2
Э: 20-24; Н: 0-4
Намоён булиш хусусиятлари. Қувноқ, мулоқатчан, сузамол. Атрофидагиларнинг эътиборида булишга интилади. Оптимист, муваффақиятга ишонади. Юзакироқ. Уни хафа қилганларни осонлик билан кечира олади, зиддият ва мунозараларни хазилга айлантиришга интилади. Таъсирчан, янгиликларни ёқтиради. Уни хамма ёқтиради, хурмат қилади. Аммо муаммоларга юзаки ёндошади, беғам. Намойишкорликка мойил, артистлик хусусиятларини намоён этиши мумкин, баъзан талабчан (инжиқ) булади. Бирор нарсада пировард натижага эришишни уддалай олмайди (хар нарсага қизиқади, лекин бу юзаки булгани учун тезда совийди, ихлоси қайтади.
Коррекция йуллари. Мехнатсеварлигини, табиий артистлик қобилияти ва ва янгиликларга интилиш хусусиятини рағбатлантириш керак. Аста-секин қатъийликка, ишни охирига етказишга, интизомга, ташкилотчиликка ургатиб бориш керак (масалан оригинал топшириқ бериш йули билан). Вақтидан тежамли, унумли фойдаланишни ташкил этишга ёрдам бериш лозим (тугарак машғулотлари, бошқа севимли машғулотлар, бирор нарса яратиш ва хоказо).
Тип № 3
Э:
20-24; Н: 20-24
Намоён булиш хусусиятлари. Фаол, яхши ривожланган, жангарилик хусусиятлари бор. Кулгили эмас, хамма билан «тенг» муносабатда булишга интилади. Жуда ориятли. Узидан катталарнинг нуқтаи-назари билан келиша олмаса унга қарши фаол қаршилик қилади. Узига эътиборсизлик, менсимай қарашни кутара олмайди.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling