Темперамент типларини аниқлаш


Download 136.5 Kb.
bet8/13
Sana08.11.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1758486
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Temprament turlarini aniqlash testi

Тип № 16
Э: 4-8; Н: 20-24
Намоён булиш хусусиятлари. Жуда таъсирчан, сезгир, хиссиётли тип. Одамларга ишончсизлик билан қарайди, қалбида эхтиросли, камгап, очилиб гаплашмайди, аразчи. Узига юқори бахо беради. Эркин мулохазали, танқидий қарашларига эга. Пессимист. Умумий мулохазаларга мойил. Купинча узига ишончи йуқ.
Коррекция йуллари. У билан муносабатда: эхтиёткорлик, аяш режими, синфдошлари олдида рағбатлантириш, яхши муносабатда булиш, хурмат қилинишини таъкидлаш лозим. Унинг адолатли танқидий фикрларини қуллаш, лекин унда насихатгуйлик ва танқидчиликка берилиб кетишдан хусусиятлари ривожланишига йул қуймаслик керак.
Тип № 17
Э:
16-20; Н: 4-8
Намоён булиш хусусиятлари. Жуда хиссиётли. Баландпарвоз, қувноқ, мулоқатчан, мафтункор. Мулоқа қилаётганда одам танламайди, хамма билан дустона муносабатга мойил. Содда, болаларча шухлик хусусиятлари бор, турғун эмас, мулойим. Атрофидагилар унга яхши муносабатда. Хаёлпараст. Етакчиликка интилмайди, хуфёна-дустона муносабатларни афзал билади.
Коррекция йуллари. Яхши кайфиятини маъқуллаш ва қуллаш керак. Эстетик мойилликларини ривожлантириш лозим, қизиқиш ва интилишларини маъқуллаш (рағбатлантириш, эътибор бериш, уқувчилар уртасида чиқиш ёки намойиш этишни таклиф этиш) керак. Иродавийлик хислатларни (қатъийлик, интилиш, даъвогарлик) шакллантиришига эътибор бериш лозим.
Тип № 18
Э: 4—8; Н: 16-20
Намоён булиш хусусиятлари. Эмпатияли (бировларга хамдард). Жуда рахмдил, ожизларга ёрдам беришга мойил, хуфя-дустона муносабатларни маъқул куради. Кайфияти купинча хотиржам-сокин. Камтар, тортинчоқ. Узига ортиқча ишонмайди. Хаёлпараст. Ноқулай ва ёқимсиз вазиятларда дарров сергак ва шубхаланувчан булиб олади.
Коррекция йуллари. Аяб ривожлантириш режимини қуллаш мақсадга мувофиқ. Узига сездирмай назорат қилиб бориш лозим, хотиржам-яхши муносабатда булиш керак. Оғир вазиятларда – мақсадга эришиш, фаол ва эркин нуқтаи-назарини вужудга келтириш, мулоқатлар урнатиш (синфдошлари ёки катталар билан) – ёрдам бериш лозим. Купчилик уртасида унга салбий бахо беришдан сақланиш керак.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling